Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида «Женоа» 19 октябрь, душанба куни «Верона» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг дастлабки бўлими ўртача темпда ўтди ва кичик устунлик мезбонлар томонида бўлди.  Иккинчи бўлимда жамоалар фаолликни оширди, айниқса вероналикларда қатор имкониятлар юзага келди. Генуяликлар дарвозабони Маттиа Перин биринчи бўлимда бўлгани каби жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бўлимнинг иккинчи ярмида «Верона» босимни кучайтирди, бироқ учрашувда дарвозалар дахлсизилиги сақланиб қолди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов мазкур ўйинда А Сериядаги дебютини ўтказди. Асосийда таркибда майдонга тушган Элдор 63-дақиқада захирага олинди.

«Женоа» очколарини 4 тага етказиб олган ҳолда 12-ўринга кўтарилди. «Верона» (7) эса 7-поғонада қолди.

А Серия

4-тур баҳси

19 октябрь, душанба

«Верона» — «Женоа» 0:0

«Верона»: Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Закканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60).

«Женоа»: Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Голданига, 69), Гильоне, Бадель (Беҳрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79).

Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Голданига (85).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!