• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Элдор Шомуродовнинг Италиядаги саргузаштларини бошлаб берадиган «Верона» — «Женоа» учрашуви ҳақида

    Италия А Сериясининг 4-турини 19 октябрь оқшомида бўлиб ўтадиган «Верона» — «Женоа» учрашуви якунлаб беради.

    Фото: Tuttosport

    Фото: Tuttosport

    Мазкур баҳс генуяликлар учун коронавирус билан боғлиқ муаммолардан кейинги илк учрашув бўлади. «Женоа»да уч ҳафта аввал COVID-19 билан зарарланган илк футболчи аниқланганди, шундан кейин жамоа «Наполи»га қарши кучсизланган таркиб билан тушди ва 0:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди, «Торино»га қарши ўйин қолдирилди. 19 октябрь, оқшомида эса «Женоа»ни осон бўлмаган рақиб кутиб турибди. «Дарё» Элдор Шомуродов учун Италиядаги илк қадам бўлиши кутилаётган ўйин ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

    «Женоа»нинг ўйин услуби ҳақида

    Генуя шаҳрининг бош жамоаси ёзги трансферлар ойнасида таркибда янгиланишлар қилди. Эски ҳужумчилардан фақат Горан Пандев қолди. Шунингдек, эркин агент мақомида Маттиа Дестро келган бўлса, «Ювентус»дан Марко Пьяца ижарага олинди.

    «Женоа» 3-5-2 услубида тўп суради: икки ҳужумчи прессингда ўйнайди ва рақиб жарима майдони атрофида фаол ҳаракат қилади, қанот латераллари уларни узатмалар билан, марказий ярим ҳимоячилар эса узун паслар билан  таъминлайди. Учрашувда қанот вакиллари Шомуродовга сифатли узатмалар амалга ошириб беришга ҳаракат қилади.

    Бироқ мураббийлар штаби таркибдаги йўқотишлар сабаб услубни 4-4-2 га ҳам ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин. Сабаби жамоанинг кўплаб ярим ҳимоячилари бу ўйинда қатнаша олмайди.

    «Верона» ҳақида

    2018/19 йилги мавсумда Б Сериядан олий дивизионга қайтган вероналиклар 2019/20 йилги мавсумни 11-ўринда якунлаганди.

    Жамоа 2020/21 йилги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Жамоа биринчи турда «Рома»ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Кейин эса «Удинезе» таслим этилди. Бироқ жамоа 3-турда «Парма»га енгилди.

    «Верона» асосан тажрибали футболчиларга таяниб ҳаракат қилади, жамоада 30 ёшдан ошган ўйинчиларнинг сони жуда кўп. Улар орасидан Никола Калинични алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Хорватиялик футболчи ёзда вероналиклар сафига келиб қўшилганди.

    Айтганча, бир вақтлар ушбу жамоада сафида ўзбекистонлик собиқ футболчи Илёс Зейтуллаев ҳаракат қилган.

    Элдор Шомуродов дебют қиладими!?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Одатда янги футболчилар жамоага бироз мослашиб олгач майдонга ташланади, шунда ҳам дебютантлар кўпинча дастлабки ўйинини захира ўриндиғида бошлайди. Бироқ Элдор билан бунинг акси бўлиши катта эҳтимол. Коронавирус сабаб жамоада юзага келган кадрлар муаммоси сабаб Шомуродов бугунги ўйинни асосий таркибда бошлаши эҳтимоли жуда юқори. Генуяликлар устози Роландо Мараннинг таъкидлашича, Элдор сўнгги 5-6 кун ичида энг кўп шуғулланган ўйинчи. Шунингдек, Ўзбекистон сингари бутун Италия ўзбек футболчисининг дебютини кутмоқда.

    Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эронга қарши ўртоқлик учрашувида (Элдор бу ўйинда гол муаллифига айланди) иштирок этгач, терма жамоа билан БАА йўл олмаган ва Италия қайтиб кетганди. Шундай экан мураббийлар штаби бу баҳсда ўзбекистонлик тўпурарга ишонч билдириши турган гап.

    Ўзаро ўйинлар

    Мазкур жамоалар ўзаро тўқнаш келган сўнгги ўнта ўйиннинг олтитасида «Женоа»нинг қўли баланд келган. Учта баҳсда «Верона» зафар қучган бўлса, яна битта ўйинда дуранг қайд этилган. Сўнгги ўйинлардан хулоса қиладиган бўлсак, бу тўқнашувда кўпинча ғолиб номи маълум бўлади. Сўнгги бор бу жамоалар 2014 йилда ўзаро муроса йўлини танлаган.

    «Женоа» ва «Верона» ўртасидаги охирги ўйин 2020 йилнинг февралида бўлиб ўтган ва унда генуяликлар 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди. 2019/20 йилги мавсумдаги дастлабки ўйин эса «Верона» ғалабаси билан (2:1) тугаган.

    Коронавирус билан боғлиқ муаммо

    Бироз вақт олдин «Женоа» коронавируснинг ҳақиқий ўчоғига айланди. Генуяликлар коронавирус сабаб 3-тур доирасидаги «Торино»га қарши ўйинни қолдиришга мажбур бўлди. Жамоанинг 22 вакилида вирус аниқланди, уларнинг 17 нафари асосий жамоа футболчилари бўлди. Бироқ ФИФА кунларидаги танаффус генуяликлар жонига оро кирди. Сўнгги тест натижалари касалланганларнинг ўн нафарида салбий натижа берди. Шу тариқа «Женоа» устози Роландо Маран бу ўйинда Маттиа Перин, Миха Зайц, Иван Радованович, Марко Пьяца, Лука Пеллегрини, Давиде Бираски, Филиппо Мелегони, Валон Беҳрами, Лассе Шёне ва Федерико Marketти хизматларига таяна олади. Бироқ хабарларга кўра «Верона»га қарши ўйинда улардан фақат Перин ва Радованович асосий таркибдан жой олиши мумкин.

    «Верона»да эса икки ўйинчи инфекция сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Булар: ҳимоячи Корай Гюнтер ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Антонин Барак.

    Мураббийлар фикри

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    «Верона» кучли жамоа, улар ҳар қандай рақибга муаммо туғдиради. Кимлар майдонга тушиши ҳозирча аниқ айта олмайман. Сўнгги машғулотдан кейин ҳаммасини аниқ бўлади.

    Шомуродов Ўзбекистондан қайтганидан кейинги 5-6 кун ичида ҳаммадан кўп машғулотларда қатнашди. У Италия футболини ўрганишга қаттиқ тиришмоқда ва бунга хоҳиши юқори. Бу жиҳатлар мени хурсанд қилмоқда. Бироқ бу қадар қисқа муддат ичида мослашиш жуда қийин.

    Роландо Маран, «Женоа» бош мураббийи

    Мавзуга доир: «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?

    Маран ўзининг кучли мураббий эканини кўрсата олган. Албатта, ҳозир унинг учун қийин палла, бироқ бу жиҳатлар жамоага янда кўпроқ мотивация бериши мумкин. У жуда тажрибали мураббий.

    «Женоа»да фақат кимлар майдонга туша олмаслигини биламиз, холос. Уларнинг айрим футболчилари халқаро танаффус вақтида сафга қайтган. Шундай экан, рақибни менсимаслик ярамайди.

    Иван Юрич, «Верона» бош мураббийи

    Тахминий таркиблар

    Италиянинг машҳур нашрлари баҳс учун ўз тахминий таркибларини эълон қилди. Уларнинг барчаси «Женоа» ҳужум чизиғига Пандев ва Шомуродов жуфтлигини қўйган.

    Қуйида La Gazzetta dello Sport нашри томонидан илгари сурилган вариант билан танишинг:

    «Верона» (3-4-2-1): 1 Сильвестри; 32 Маняни, 17 Чекерини, 33 Эмпереур; 5 Фараонов, 61 Тамез, 14 Иличич, 8 Лазович; 9 Сальседо, 20 Закканйи; 10 Фавилли.

    «Женоа» (3-5-2): 1 Перин; 5 Голданига, 2 Сапата, 55 Масиелло; 18 Гильоне, 47 Бадель, 21 Радованович, 65 Ровелла, 99 Чиборра; 19 Пандев, 61 Шомуродов.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Учрашувни қандай томоша қилиш мумкин

    «Верона» — «Женоа» учрашуви «Футбол-ТВ» ва Россиянинг «Матч-ТВ» телеканаллари орқали жонли эфирга узатилади.

    А Серия

    4-тур баҳси

    19 октябрь, душанба

    «Верона» — «Женоа» 23:45

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.10.2020, 21:03   Изоҳ (0)   29081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан жанг қилмайди. Унинг Гэтжидан кейинги рақиби номи ҳам маълум қилинди

    19.10.2020, 20:58

    Леннокс Льюис: «Дастлабки 3 та раунддан кейиноқ олдингизда қандай рақиб турганини билиб оласиз»

    19.10.2020, 20:00

    Францияда Луис Суареснинг издоши бор: «Сошо» футболчиси рақиб дарвозабонини тишлаб олди

    19.10.2020, 19:00

    Суперлига. «Қўқон-1912» камчиликда ўйнаб, сафарда «Сурхон»ни таслим этди

    19.10.2020, 18:51

    Саид Нурмагомедов UFC’да 14 кун ичида иккинчи жангини ўтказиши мумкин

    19.10.2020, 18:01

    Рональд Куман Месси билан биринчи суҳбати тафсилотларини маълум қилди

    19.10.2020, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ЦСКА” “Зенит”дан устун келиб, Россия Кубоги суперфиналига йўл олди. Файзуллаев захирадан тушди (видео)

    Спорт | 15 май, 08:54

    Тўртта ҳудудда қарийб 1 млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 15 май, 08:40

    Путин 15 май кун Истанбулдаги музокараларда қатнашмайди

    Дунё | 15 май, 08:35

    Кето, интервал очлик, интуитив овқатланиш: қайси бири тезроқ озишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 15 май, 08:00

    Хонанда Мадонна ҳаёти ҳақида сериал суратга олинади

    Кино | 15 май, 07:45

    Мавританиянинг собиқ президенти 15 йилга қамалди

    Дунё | 15 май, 07:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.