Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBO, WBA Super ҳамда IBF камарлари соҳибига айланган америкалик боксчи Теофимо Лопес Василий Ломаченко ва унинг отасига жангдан сўнг нималар деганини маълум қилди.
«Жангдан сўнг унинг отасига миннатдорчилик билдирим. Унга Василий жуда яхши боксчилигини айтдим. Жанг учун раҳмат дедим. Кейин эса Василийнинг ўзидан узр сўрадим. Унга бу ишни қилишимиз керак бўлганлигини билдирдим. Мен ютганимни билардим. У бўлса шунчаки кулиб қўйди, бу унинг виждонига ҳавола.
Мен ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ҳамма раундларда ғалаба қозондим, деярли барча раундларда! Ломаченко қойилмақом жангчи, у нима қилаётганини билади. Аммо унинг вақти ўтди», — дейди Теофимо Лопес.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 18 октябрь тонгида профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBO, IBF, WBA Super камарлари учун чемпионлик жангида Теофимо Лопес (16-0, 12 КО) Василий Ломаченкони (14-2, 10 КО) таслим қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)