• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    АҚШ бошчилигидаги 8 та давлат Ойдаги табиий ресурсларни қазиб олиш ҳақида келишув имзолади. Улар орасида Россия ва Хитой йўқ

    АҚШ бошчилигидаги саккизта давлат Ойни ўзлаштириш ҳақида келишув имзолади. Мазкур ҳужжат Ернинг йўлдошидаги табиий бойликларни қазиб олишни ҳам тартибга солади. Келишувни имзолаш маросими Халқаро астронавтлар конгресси доирасида онлайн форматда бўлиб ўтган. Ҳужжатни имзолаган давлатлар қаторидан Россия ва Хитой ўрин олмаган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: NASA

    Фото: NASA

    Ҳужжат АҚШнинг Ойни ўзлаштириш бўйича дастури Artemis шарафига «Артемида келишуви» номини олган. Унинг лойиҳасини АҚШ таклиф қилган. АҚШ билан бирга ҳужжатни Буюк Британия, Италия, Канада, Австралия, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва Люксембург имзолаган.

    АҚШ томонидан таъкидланишича, келишув 1967 йилда АҚШ, Буюк Британия ва СССР ташаббуси билан имзоланган Космос ҳақидаги шартнома қоидаларига асосланган. Мазкур шартнома ҳар қандай космик жисм ёки унинг қисми устидан суверенитет ўрнатишни тақиқлайди. NASA томонидан қайд этилишича, бу ҳужжатнинг талқини шунчалик ноаниқки, бу унинг амалда қўлланилишини чеклайди. Шу сабабли янги келишув имзоланди.

    Хусусан, янги келишув Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олишни тартибга солади. NASA’нинг ғоясига кўра, мамлакатлар Ойнинг маълум қисмлари устидан суверенитет эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлмаса ҳам, унинг ресурсларини қазиб олиши мумкин. Ҳужжат фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича база ҳамда бошқа мамлакатлар билан низоларнинг олдини олиш учун базалар атрофида «хавфсизлик ҳудудлари» ташкил қилишга имкон беради.

    «Бизнинг фикримизча, бу худди дунё океани каби — сиз океан ресурсларини қазиб олишингиз мумкин. Бироқ бу сиз океанга эгалик қилишингизни англатмайди. Сизга Ойда ресурсларни қазиб олишга рухсат берилиши керак: сиз ресурсларга эгалик қиласиз, Ойга эгалик қилмайсиз», — дея изоҳ берган NASA раҳбари Жеймс Брайденстайн.

    NASA раҳбарининг умид билдиришича, Россия келажакда келишувга қўшилади ёки ҳеч бўлмаганда, унда баён қилинган қоидаларга амал қилади. «Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин аввалроқ мазкур келишувни танқид қилган. У фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳақидаги қоидани Ойни хусусийлаштириш, деб атаган ҳамда уни АҚШнинг Эронга бостириб кириши билан қиёслаб, Россия бунга йўл қўймаслигига ваъда берган. Шунингдек, Рогозин Россия Ой пойгасида иштирок этмоқчи эмаслигини айтган.

    The Verge нашрининг ёзишича, янги ҳужжат имзо чекувчилар амал қилиши керак бўлган қоидалар тўплами ҳисобланади: ҳужжат унинг қоидалари бузилгани учун бирор-бир санкцияни назарда тутмайди.

    Келишув АҚШнинг Artemis дастури тайёрланиши фонида имзоланди. Дастурни 2021 йилнинг охирида бошлаш режалаштирилган. Бу дастур доирасида NASA 2024 йилгача Ой юзасига астронавтларни туширишни режалаштирмоқда.

    Аввалроқ NASA Ойга элтувчи энг қисқа йўлни патентлаганди. 2020 йилнинг июль ойида эса NASA ва Япония АҚШнинг Artemis дастури бўйича ҳамкорликда ишлаш тўғрисидаги келишувни имзолаган. Шунингдек, имзоланган янги келишувга Россиянинг киритилмаслиги АҚШ томонидан 2020 йилнинг май ойида маълум қилинганди.

    Мавзуга доир: Жефф Безоснинг космик компанияси Ойга аниқ қўнишни амалга оширувчи тизимни текшириш мақсадида ракета учирди (видео)

    15.10.2020, 07:39   Изоҳ (0)   20249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бойқўнғирдан «Союз МС-17» учирилди. У илк бор космонавтларни Халқаро космик станцияга уч соатда етказиб боради

    14.10.2020, 15:59

    Жефф Безоснинг космик компанияси Ойга аниқ қўнишни амалга оширувчи тизимни текшириш мақсадида ракета учирди (видео)

    14.10.2020, 12:08

    NASA Халқаро космик станцияга 23 миллион долларлик янги ҳожатхонани етказиб беради

    29.09.2020, 17:27

    Япония 2035 йилда Ойда завод қуради

    28.09.2020, 18:28

    Улкан қора туйнукнинг янги суратлари олинди

    26.09.2020, 15:52

    NASA Ернинг космосдан олинган ажойиб сурати билан бўлишди

    24.09.2020, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.