Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор гиперкар услубида тайёрланган Lamborghini суперяхтасини сотиб олди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Иннстаграм / @thenotoriousmma

Қайд этилишича, ҳашаматли қайиқнинг тахминий қиймати 3 миллион долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, Конор унинг атиги 63 нусхада ишлаб чиқарилган ноёб яхтани эканлигини таъкидлади. Макгрегор бундай яхталарнинг 12-соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор UFC’даги сўнгги жангини 2020- йилнинг январь ойида Дональд Серронени қарши ўтказиб, уни нокаутга учратганди.

Ёз фаслининг бошларида эса у фаолиятини якунлаганини эълон қилди, бироқ ҳозирда Конор яна октагонга қайтиш устида иш олиб бормоқда ва ҳатто Дастин Порье билан оғзаки келишувга ҳам эришди.