«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил сентябрь ойи охирида клубдан катта миқдордаги пул маблағини қабул қилиб олган.
The Athletic хабарига кўра, «канонирлар» германиялик футболчига клубга бўлган садоқати учун бонус тариқасида 8 миллион фунт тўлаган.
Ушбу бонус Ўзилга 2018 йилда тузилган келишув шартларига асосан берилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, 31 ёшли футболчи айни пайтда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналади. Унинг маоши ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил қилади.
Ўзил Англия чемпионатининг ушбу мавсумида бирорта ҳам ўйин ўтказмади, бундан ташқари, Лондон клуби уни Европа Лигаси қайдномасига ҳам киритмаган.
Аввалроқ «Арсенал» Ўзил билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тайёрлиги, аммо футболчи бунинг учун 13 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Голлар тўплами:
Изоҳ (0)