Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор гиперкар услубида тайёрланган Lamborghini суперяхтасини сотиб олди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳашаматли қайиқнинг тахминий қиймати 3 миллион долларни ташкил этади.
Бундан ташқари, Конор унинг атиги 63 нусхада ишлаб чиқарилгани, яхтанинг ноёб эканлигини таъкидлади. 63 бу ерда рамзий маъно касб этган. Боиси Lamborghini маркасига 1963 йилда асос солинган. Макгрегор бундай яхталарнинг 12-соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор UFC’даги сўнгги жангини 2020 йилнинг январь ойида Дональд Серронени қарши ўтказиб, уни нокаутга учратганди.
Ёз фаслининг бошларида эса у фаолиятини якунлаганини эълон қилди, бироқ ҳозирда Конор яна октагонга қайтиш устида иш олиб бормоқда ва ҳатто Дастин Порье билан оғзаки келишувга ҳам эришди.
Изоҳ (0)