«Женоа»нинг уч нафар футболчиси коронавирусдан соғайган. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, дарвозабонлар Маттиа Перин, Федерико Maркетти ҳамда ярим ҳимоячи Иван Радованович касалликдан фориғ бўлган. Эндиликда улар тиббий кўрикдан сўнг машғулотларни бошлаши мумкин бўлади.
Аввалроқ жамоанинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Клуб президенти Энрико Прециозининг сўзларига кўра эса ҳозирда жамоада 15 нафар футболчи касаллик курашмоқда.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ «Женоа» Элдор Шомуродовнинг жамоа машғулотларига эртароқ қўшилиши учун Ўзбекистон футбол ассосиациясидан уни БААга олиб кетмасликни сўрганди.
Мавзуга доир:
- «Женоа»га ўтиш, болалиги, амалга ошган орзулари, «Челси» ва Ривалдо ҳақида Элдор Шомуродов билан катта интервью
- Элдор Шомуродов «Женоа»нинг энг юқори маош оладиган футболчилари рўйхатида 2-ўринда қайд этилди
- «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
- Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида
Изоҳ (0)