UFC’нинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Конор Макгрегор енгил вазн тоифасидаги собиқ вақтинчалик чемпион Дастин Порье билан жанг қилишга рози бўлганини 8 октябрь, пайшанба куни  эълон қилганди. Ирландиялик жангчи беллашув учун 21 ноябрь, 12 ёки 19 декабрь саналарини танлаган.

Фото: FightTime

UFC жангларини ёритиб борувчи журналист Ариэл Ҳелванининг маълум қилишича, Порьега юқоридаги саналарнинг камида иккитаси маъқул келган.

Порье менга Конор билан 21 ноябрь ёки 12 декабрда жанг қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини айтди. Ҳозирда иккала сана ҳам очиқ.

Ариэл Ҳелвани, журналист

Қайд этиш Макгрегор ва Порье ўртасидаги биринчи жангда ирландияликнинг қўли баланд келган.