Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Буюк Британия империяси ордени кавалери унвонига лойиқ кўрилди.
22 ёшли футболи Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг таваллуд кунида мазкур унвонни қабул қилиб оладиганлар рўйхатига киритилди.
Рэшфорд ҳукумат томонидан коронавирус пандемияси сабаб юзага келган таътил вақтида 1,3 миллион мактаб болаларининг овқатланиши учун текин ваучерлар ажратилишида жонбозлик кўрсатганди.
Маркус Британия бош вазири Борис Жонсондан ушбу кампанияни давом эттиришни илтимос қилган.
Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2019/20 йилги мавсумда Премьер Лигада 31 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!