La Gazzetta dello Sport нашри Италия чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Энг кўп маош оладиган футболчилар ўнлигидан «Ювентус»нинг беш нафар футболчиси ўрин олди. Шунингдек, уч «Интер» футболчиси, «Милан» ва «Рома»нинг бир нафардан ўйинчиси топ-10 ликдан жой олган.
Рўйхат етакчиси Криштиану Роналдунинг маоши А Сериянинг исталган футболчисига нисбатан каррасига кўп. Португалиялик футболчининг туринликлар сафидаги маоши йилига 31 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов 1,3 миллион евро маош олиши ва бу борада ўз клубининг етакчиларидан бири экани ҳақида хабар берилганди.
Топ-10 қуйидагича кўриниш олди:
1. Криштиану Роналду («Ювентус») – 31 миллион евро;
2. Маттейс де Лигт («Ювентус») – 8 млн;
3-5. Ромелу Лукаку («Интер») – 7,5 млн;
3-5. Эдин Жеко («Рома») – 7,5 млн;
3-5. Кристиан Эриксен («Интер») – 7,5 млн;
6. Пауло Дибала («Ювентус») – 7,3 млн;
7-10. Златан Ибрагимович («Милан») – 7 млн;
7-10. Алексис Санчес («Интер») – 7 млн;
7-10. Адриен Рабьо («Ювентус») – 7 млн;
7-10. Аарон Рэмзи («Ювентус») – 7 млн.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)