«Барселона» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси билан дўстлиги ва бунга каталон клуби раҳбариятининг муносабати ҳақида гапирди.
Ўйлашимча, улар бизни айиришни хоҳлади. Балки, дўстлигимиз уларни хавотирга солгандир, раҳбарият кўп вақтни бирга ўтказишимизни истамасди. Бироқ нима сабаб улар бизнинг дўстлигимиз жамоага халал беради деб ўйлагани менга қоронғи.Эслатиб ўтамиз, «Барселона» сентябрь ойида уругвайлик футболчини «Атлетико» сафига қўйиб юборди. Аввалроқ Лео Месси каталон клубининг ушбу қарорига ўз муносабатини билдирганди.Албатта, менга Лео етишмаяпти, бироқ замонавий технологиялар орқали мунтазам мулоқотда бўлиб турибмиз. Биз ўзаро дўстлигимизни қадрлаймиз.
Умумий жиҳатларимиз кўп. Эрталаблари биргаликда машғулотга борардик, бирга чойхўрлик қилишни ёқтирардик. Фарзандларимиз ҳам ўзаро дўстлашган, оилаларимиз орасида қалин ришта бор.
Луис Суарес, «Атлетико» футболчиси
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)