«Манчестер Сити» директори Омар Беррада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
Месси — дунёнинг ва ўз даврининг энг яхши ўйинчиси. Ўйлашимча, клуб уни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқишдан мамнун бўлади.Август ойи охирида Месси «Барселона»дан кетишини маълум қилди ва «Манчестер Сити»га ўтишга яқин эди. Бироқ каталон клуби ҳужумчини текинга қўйиб юборишни истамади ва уни харид қилмоқчи бўлганлардан 700 миллион евро миқдоридаги товон пулини сўради. Кейинчалик Месси клуб билан судлашиш нияти йўқлиги ва «Барселона»да қолишини маълум қилди. Унинг каталонлар билан шартномаси 2021 йилнинг июнида ўз якунига етади.Месси — бизнинг трансфер сиёсатимиз бўйича истисно вариант, бироқ биз ўз имкониятларимиз даражасидаги футболчиларни олиб келишни режа қилганмиз.
Биз ҳаммасига тайёр туришимиз керак. Аммо шуни айта оламанки, керак бўлган тақдирда «Манчестер Сити»да Месси трансферини амалга ошириш учун молиявий ва тизимли имкониятлар етарли.
Омар Беррада, «Манчестер Сити» директори
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)