Германиянинг Transfermarkt портали энг қиммат таркибга эга терма жамоа жамоалар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Англия терма жамоаси дунёнинг айни дамдаги энг қиммат терма жамоаси бўлиб турибди. «Учшерлар»нинг умумий қиймати 1,26 миллиард еврони ташкил этади.
Кейинги ўриндан Франция терма жамоаси (1,24 млрд) жой олган бўлса, Германия (926,5 миллион евро) кучли учликка якун ясаган.
Таъкидлаш жоиз, топ-20 рўйхатнинг 14 тасида Европа терма жамоалари қайд этилди. Жанубий Америкадан Бразилия (865,3 млн евро, 4-ўрин), Аргентина (672,2 млн евро, 9), Уругвай (356,2 млн евро, 12) ва Колумбия (294,7 млн евро, 16) рўйхатга кирган. Шунингдек, Африканинг икки жамоаси — Сенегал ва Нигерия ҳам топ-20 дан жой олган.
Дунёнинг энг қиммат таркибга эга терма жамоалари топ-10 лиги:
- Англия — 1,29 миллиард евро
- Франция — 1,24 миллиард евро
- Германия — 926,5 миллион евро
- Бразилия — 865,3 млн евро
- Бельгия — 773,5 млн евро
- Испания — 768,5 млн евро
- Италия — 758,5 млн евро
- Португалия — 754,3 млн евро
- Аргентина — 672,7 млн евро
- Нидерландия — 555,8 млн евро
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)