Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 7 октябрь, чоршанба куни соат 8:13 да «Алпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида портлаш юз берганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мажмуадаги кислород баллони ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлганини тасдиқлади, Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, ҳодиса оқибатида бир киши — фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган, вафот этганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокурори, ҳудудий ДХХ, ИИБ, ФВБ, ССБ бошлиқ ва ходимлари етиб келиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг терговчи ва бошқа тезкор ходимларидан иборат тезкор тергов гуруҳи, тезкор маълумотлар ва фавқулодда ҳолатлар бўйича штаб, ахборот-таҳлил гуруҳи тузилган. Таъкидлашларича, вазият тўлиқ назорат остида. Мажмуа ва унинг атрофида жойлашган биноларга моддий зарар етган (бироқ бино бузилиши ва йирик талафотлар йўқлиги айтилмоқда)Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мажмуадаги беморлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ кўчирилган. Қуйида портлашдан сўнг «Алпомиш» спорт мажмуаси ва умуман Гулистон шаҳрининг айрим нуқталарида юзага келган вазият фото ва видеолари билан танишиш мумкин.

Фото

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Видео