• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тириклигимдан, ҳаётга қайтганимдан хурсандман». Бухорода коронавирусга чалинган беморда ўпка операцияси муваффақиятли амалга оширилди

    Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган 33 ёшли оғир аҳволдаги бемор ўпка операциясини муваффақиятли ўтказиб, ҳаётга қайтди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят фтизиатрия ва пулмонология маркази бош шифокори Нодир Қобилов маълум қилди.

    Жамшид Рўзиев

    Жамшид Рўзиев
    Фото: «Дарё»

    Маълумот берилишича, тахминан бир ярим ой илгари коронавирусга чалинган ва икки томонлама пневмония ташхиси билан оғриган 33 ёшли бемор — Жамшид Рўзиев шифохонага ётқизилган. Беморнинг рентген ва бошқа таҳлиллари ҳам салбий чиққани сабаб зудлик билан интенсив муолажалар бошланган.

    «Бемор Жамшид Рўзиевга учинчи даражали нафас етишмовчилиги, гемопневмоторекс, яъни ўпка яллиғланишининг нисбатан оғир шакли ташхиси қўйилди. Интенсив даво муолажаларидан сўнг торакоцентез усулида, яъни ўпканинг йирингли қон тўпланган чап бўлмаси бўшлиғига тиббий трубка уланиб, йигирма кундан ортиқ вақт давомида алоҳида кислород узатувчи ускуна қўйилди», — дейди шифокор Нодир Қобилов.

    Айтилишича, вилоят фтизиатрия ва пулмонология марказининг тажрибали даволовчи врачи Шуҳрат Бозоровнинг саъй-ҳаракати билан ёш бемор мураккаб операциядан омон чиққан.

    «Лекин бу бемор касалликдан бутунлай халос бўлди дегани эмас эди. Шу сабаб беморни жарроҳлик амалиётига тайёрлаш мақсадида уни яна бир карра компьютер томографиясидан ўтказиб, текшириб кўрдик. Шунда беморда колибрун, яъни ўпканинг чап томони қисилиши, плевраполос қавати қалинлашгани, тўқималар йирингли қонга тўлгани ҳолати ҳам яққол кўринди. Шундан сўнг зудлик билан консилиум чақирилган ва мутахассис шифокорларнинг ўзаро маслаҳатлашувидан сўнг кун сайин аҳволи оғирлашиб бораётган бемор ўпкасида жарроҳлик амалиёти ўтказилишига қарор қилинган», — дейди даволовчи врач Шуҳрат Бозоров.

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, даво муолажаларидан сўнг бемор организмидаги сотурация кўрсаткичи 80 фоизга, қон босими 110 га 70 даража, юрак пулси эса дақиқасига 110 тага етказилган ва жарроҳлик амалиётига рухсат этилган.

    Операция давомида эса бемор ўпкасининг чап бўлмаси очилиб, бутунлай яроқсиз ҳолга келган қисмидан уч литрдан зиёд йирингли қуюқ қон, ўткир ҳидли ажратма олиб ташланган.

    «Операция муваффақиятли кечди. Бемор соғ-саломат ҳаётга қайтди. Бу ерда фақатгина шифокорларнинг саъй-ҳаракатимас, балки ёш беморнинг ҳаётга бўлган талпиниши, иродаси, яшаш учун курашиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг яшаб кетишига кафолат бор», — деди бош шифокор Нодир Қобилов.

    «Дарё» мухбири бемор Жамшид Рўзиев билан суҳбатлашар экан, у оиласи, яқинлари бағрига соғ-омон қайтгани учун шифокорларга миннатдорлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    «Жорий йилнинг 13 август куни оғир аҳволда касалхонага келтиришганди. Кислород аппарати остида ҳолсиз ётган кунларимда жудаям ваҳимага тушгандим. Кўз олдимдан икки ўғлим, яқинларим ўтарди, аммо бир оғиз сўз ҳам айта олмаслигимдан жуда қийналардим. Кўзларим юмуқ, танам ҳолсиз бўлса ҳам шифокорларнинг сўзларини эшитардим. Уларнинг таъсирида яшашим керак, яқинларим учун ҳаётга қайтишим керак, деган мақсад бор эди. Шукурки, тирикман. Тириклигимдан, ҳаётга қайтганимдан хурсандман», — дейди бемор.

    Бухоро вилояти электр тармоқлари ҳудудий корхонасида фаолият юритиб келган Жамшид Рўзиев касб тақозоси боис турли тоифадаги одамлар билан мулоқотда бўлган ва касалликни айнан қаердан ва кимдан юқтириб олганини билмайди. Унинг айтишича, оиласида ота-онаси ва укаси ҳам коронавирусга чалиниб, даволаниб чиққан.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус беморлари ва қурбонлари кўпаяётгани сабабли йиғилиш ўтказмоқда

    05.10.2020, 23:16   Изоҳ (0)   37265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау—Урганч—Ақтау йўналишида доимий парвозларни амалга оширади

    05.10.2020, 22:58

    Uzbekistan Airways ва «Ўзбекистон темир йўллари» монополияси Сенат қўмитаси мажлисида муҳокама қилинди

    05.10.2020, 22:45

    Ўзбекистонга келган халқаро жўнатмаларни почта орқали манзилига етказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

    05.10.2020, 21:24

    2022 йил учун Green Card лотереясидан рўйхатдан ўтиш қачондан бошланиши маълум қилинди

    05.10.2020, 20:45

    Тошкентдаги тўйда куёвжўранинг тўппончадан ўқ узгани акс этган видео бўйича маълумот берилди (видео)

    05.10.2020, 20:12

    Тошкентда 5 млрд сўм миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

    05.10.2020, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.