Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ақтау—Урганч—Ақтау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган «Очиқ осмон» режими асосида «Ўзавиация» агентлиги SCAT авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда Ақтау—Урганч—Ақтау йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.
Эслатиб ўтамиз, SCAT Қозоғистоннинг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, 2018 йилда компания Boeing-737 МАХ 8 моделидаги олтита самолёт буюртма қилганлиги маълум қилинганди.
Аввалроқ БААнинг Air Arabia авиакомпанияси Абу-Даби—Тошкент—Абу-Даби йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)