• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Uzbekistan Airways ва «Ўзбекистон темир йўллари» монополияси Сенат қўмитаси мажлисида муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлисида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports, «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятлари томонидан ижро этилиши ҳолати муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистон темир йўллари»

    Темир йўл соҳасида рақобатбардошликни ошириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш ҳолатига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд.

    «Ички бозорда рақобатнинг мавжуд эмаслиги сабабли ‘Ўзбекистон темир йўллари’ АЖ хизматлар сифатини ошириш ва мослашувчан тариф сиёсатини қўллашдан манфаатдор эмас», — деб қайд этилган мажлисда.

    «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда ихтисосли бўлмаган активларнинг мавжудлиги темир йўл саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган катта ҳажмдаги молиявий маблағларни жалб этиш имкониятини чекламоқда.

    Шу билан бирга, компания томонидан бугунги кунда мижозлар учун ниҳоятда кўп қулайлик яратадиган рақамли маҳсулотларни қўллаш тизими суст ташкил этилган.

    Яна бир жиҳат, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ инвентар паркининг эскириш даражаси юқори бўлиб, вагонлар етишмайди. Мавжуд барча вагонларнинг 80 фоиздан кўпроғининг ёш таркиби 30 йилдан ортиқни ташкил этади.

    Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимида рақобатни чеклашнинг турли шакллари қўлланиб келинмоқда. Хусусан, жамият фақат 4 та экспедиторлик ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузган. Бошқа экспедиторларнинг фақат ушбу ташкилотлар орқали фаолият олиб боришлари ташкил этилиб, бу эса иштирокчиларга товар, молия ва хизматлар бозорларида тенгсизликни келтириб чиқармоқда.

    «Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида вокзалларга кириш тартиби ҳаддан ташқари тартибга солиниб, бюрократик тамойилларнинг кучайтириб юборилганлиги натижасида вокзалларнинг ўзини ўзи таъминлаши учун имкониятлардан юқори даражада фойдаланиш мумкин бўлган халқаро тажрибалар амалда қўлланилмасдан келинмоқда», — деб қўшимча қилинган мажлисда йиғилганлар.

    Uzbekistan Airways

    Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти тизимидаги халқаро аэропортлар мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатиш бўйича табиий монополия субъекти сифатида давлат реестрига киритилган.

    Қолаверса, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК таркибига кирадиган 14 та давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилиб, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти ташкил этилган.

    Ҳаво транспорти соҳасининг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлик ҳолатига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд.

    «Жумладан, Uzbekistan Airways АЖ минтақавий ва халқаро даражадаги парвозларни амалга оширувчи ягона миллий компания эканлигидан рақобат муҳити бўлмаган шароитда компаниянинг фаолият самарадорлигини оширишга қизиқиши мавжуд эмас», — деб таъкидланган мажлисда.

    2010 йилдан буён компаниянинг парвозлар сони бор-йўғи 15 фоизга ошган. Ҳаво техникасининг кам миқдордалиги янги йўналишларни ўзлаштириш, парвозлар сонини кўпайтириш ҳамда компания самарадорлигини ошириш имкониятини чеклайди.

    Шу билан бирга, парвозлар синфларини танлашнинг мураккаб тизими харид қилинаётган хизматларнинг муҳим шартлари ҳақида истеъмолчиларнинг ахборотга эга бўлишига салбий таъсир этмоқда.

    Қолаверса, Uzbekistan Airways АЖ тизимида юк ташишни ривожлантириш қўшимча даромад манбайи сифатида кўриб чиқилмаган. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида юк ташиш 0,03 фоиз улушни ташкил этади, бу эса жаҳон миқёсидаги 35 фоиздан анча паст бўлиб, юк ташиш салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаётганини кўрсатади.

    Аэропортларнинг замонавий ихтисослашган ускуналар билан етарли даражада жиҳозланмаганлиги самолётларни юқори сифатли қабул қилиш ва техник хизмат кўрсатиш даражаси пастлигига олиб келмоқда. Натижада аэропортларнинг ҳамкор сифатида жозибадорлиги пасаймоқда.

    Мавзуга доир: «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways раҳбарларига хизматлар сифатини ошириш бўйича топшириқ берилди

    «Ўзметкомбинат»

    Компания республика ҳудудида қора металл парчалари ва чиқиндиларни тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади ҳамда республика ҳудудида йиғилган металлолом фақат комбинатга топширилиши лозим.

    Бугунги кунда қора металлардан металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозорида импорт қилинган металл парчалари ва бошқа металл маҳсулотларидан фойдаланиб фаолият юритаётган 1 200 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд. Шунга қарамай, ҳар йили металлдан тайёрланган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун тузиладиган хом ашё базасининг моддий баланс жадвали бошқа металл қуювчи корхоналарнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилади.

    Металл парчаларини қабул қилиш фақатгина «Ўзметкомбинат» АЖ тизимидаги «Иккиламчиқораметаллар» бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Қора металл парчалари ва чиқиндиларининг харид қиймати паст нархда эканлиги сабабли тадбиркорлар ва аҳоли уларни «Ўзметкомбинат» АЖ таклиф этаётган нархларда топширишдан манфаатдор эмас.

    Қолаверса, Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 13 майдаги баённомаси билан жорий йилнинг 1 июнидан йил охиригача «Ўзметкомбинат» АЖда ишлаб чиқариладиган товарларнинг аналогини республикага импорт қилишнинг тақиқланиши ҳам рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

    Бунинг оқибатида қурилишда ишлатиладиган металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида 8 йил давомида фаолият юритиб келган MODERN METALL МЧЖ корхоналар гуруҳи ишлаб чиқаришни тўхтатиши ва 700 га яқин иш ўринлари йўқотилиши мумкин.

    «Ўзметкомбинат» АЖда мавжуд индивидуал имтиёз ва преференсиялар бозорнинг бошқа иштирокчилари учун тенг бўлмаган шароит яратмоқда.

    Шунингдек, «Ўзметкомбинат» АЖда катта миқдордаги соҳага тааллуқли бўлмаган активларнинг мавжудлиги молиявий маблағлар ва вақт ресурсларининг нотўғри йўналтирилишига олиб келмоқда.

    Аввалроқ «Ўзметкомбинат» металл парчаларини тайёрлаш бўйича монополияси бекор қилинишига қарши чиққани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги автомобиль нархлари билан боғлиқ суд иши бошланди
    • Ўзбекистонда давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши янгича назорат тизими жорий этилади

    05.10.2020, 22:45   Изоҳ (0)   36388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга келган халқаро жўнатмаларни почта орқали манзилига етказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

    05.10.2020, 21:24

    2022 йил учун Green Card лотереясидан рўйхатдан ўтиш қачондан бошланиши маълум қилинди

    05.10.2020, 20:45

    Тошкентдаги тўйда куёвжўранинг тўппончадан ўқ узгани акс этган видео бўйича маълумот берилди (видео)

    05.10.2020, 20:12

    Тошкентда 5 млрд сўм миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

    05.10.2020, 19:36

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

    05.10.2020, 19:10

    Ўзбекистонда 6 октябрь куни шамол тезлиги кучайиб, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    05.10.2020, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    200 долларлик имзо: Жиззахда иккита мансабдор қўлга олинди

    Ўзбекистон | 13 август, 20:18

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 240 нафарга етди

    Дунё | 13 август, 20:15

    Украина президенти Владимир Зеленский Германияга борди

    Дунё | 13 август, 20:05

    Доллар курсининг пасайиши: Ўзбекистон иқтисодиёти учун имкониятми ёки хавф?

    Пул | 13 август, 19:56

    “Манчестер Юнайтед” Кейнни АПЛга қайтармоқчи

    Спорт | 13 август, 19:47

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.