• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга келган халқаро жўнатмаларни почта орқали манзилига етказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, «Ўзбекистон почтаси» АЖ тизимида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган 2 мингдан зиёд бўлинма, 7 минг нафар ходим бор. Лекин йиллар давомида эътибор берилмагани оқибатида почта хизматининг ўрни пасайиб кетди. Хусусан, сўнгги 15 йилда 1300 та почта бўлинмаси ёпилган. 2019 йилда хориждан келган 6 минг тонна жўнатмаларнинг атиги 10 фоизи, курьерлик хизматларининг 30 фоизи миллий почта ҳиссасига тўғри келган.

    Шу боис жойлардаги аҳвол ўрганилиб, Осиё тараққиёт банки экспертлари иштирокида почта тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланди. Йиғилишда ушбу чора-тадбирлар Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманлари почтаси мисолида тақдимот қилинди.

    Давлат раҳбари соҳани ривожлантириш учун почта тизимини даромад келтирадиган соҳага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Хусусий операторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшимча хизматларни тақдим этиш орқали почта бўлимлари даромадини ошириш мумкинлиги айтилди.

    Йиғилишда ҳозирги кунда электрон савдо ривожланаётгани, интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб беришга доим талаб борлиги таъкидланди. Қайд этилишича, Ўзбекистонга кириб келган халқаро ташувчи компанияларнинг ҳудудларда филиаллари йўқ. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Почта соҳасидаги энг асосий вазифа одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдир», — деди Президент.

    Йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш режаси белгиланди. Бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклиги таъкидланди.

    Шунингдек, 2020 йил якунигача миллий онлайн савдо майдончасини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотини республика бўйича савдога чиқаради, миллий оператор уларни манзилига етказиб беради. Бунда «Ўзбекистон почтаси» харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлади. Шу мақсадда келгуси йили Тошкент шаҳрида логистика марказини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

    Соҳа даромадини таъминлаш учун яна бир манба — унча мураккаб бўлмаган давлат хизматларини почта бўлимларида ҳам йўлга қўйиш. Шу нуқтаи назардан, «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг олис ҳудудлардаги 300 та бўлинмасида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, дастлаб Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманларидаги почта бўлинмаларида нақд пул инкассацияси, пластик карта амалиёти каби банк хизматларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

    Сўнгги тўрт йилда «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти томонидан матбуот тарқатиш ҳажми 3 баробарга камайиб, унинг жами матбуот тарқатишдаги улуши 13 фоизни ташкил этмоқда.

    Мутасаддиларга босма нашрларни қўллаб-қувватлаш учун матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обуна хизматини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

    Янги почта хизматларини йўлга қўйиш учун ходимларни қайта тайёрлаш, почта биносини давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан бирга ишлатиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятига Россия алоқа вазирлиги почта алоқаси департаменти раҳбари ва «Россия почталари»ни стратегик ривожлантириш кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган Евгений Биргер бош директор этиб тайинланганди.

    Евгений Биргер 2018 йилда Тошкентда бўлиб ўтган конференцияда нутқ сўзлаб, «Ўзбекистон почтаси» амалдаги нормативлар ва анъанавий фаолиятини амалга ошира олмаётгани ва у тубдан ўзгартиришларга муҳтож эканлигини таъкидлаган. У фуқаролар ҳаёти ва ташкилотлар фаолиятига почтанинг чуқур кириб боришини кўзда тутувчи «Почта 2.0» лойиҳасини тақдим этган. Шундан сўнг унинг «Ўзбекистон почтаси» раҳбари бўлиши маълум қилинганди.

    Бироқ Евгений Биргер тайинловдан бир йил ўтиб, 2019 йилнинг июль ойида ўз ўрнини Алишер Файзуллаевга бўшатиб берди.

    Маълумот учун, «Ўзбекистон почтаси» фаолиятида буюртмали хатни бир вилоятдан бошқа вилоятга 7 ойда етказиш ҳолатлари кузатилган.

    05.10.2020, 21:24   Изоҳ (0)   20752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йил учун Green Card лотереясидан рўйхатдан ўтиш қачондан бошланиши маълум қилинди

    05.10.2020, 20:45

    Тошкентдаги тўйда куёвжўранинг тўппончадан ўқ узгани акс этган видео бўйича маълумот берилди (видео)

    05.10.2020, 20:12

    Тошкентда 5 млрд сўм миқдордаги ноқонуний импорт билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

    05.10.2020, 19:36

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

    05.10.2020, 19:10

    Ўзбекистонда 6 октябрь куни шамол тезлиги кучайиб, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    05.10.2020, 18:13

    Халқ таълими вазири Хоразм вилояти ҳокимини «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади

    05.10.2020, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.