• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сатурнга кўчиш. Швейцариядаги диний секта аъзолари нега ёппасига ўз жонига қасд қилган эди?

    1994 йил 4 октябрда Швейцарияда «Қуёш ибодатхонаси ордени» аъзоларининг оммавий ўз жонига қасд қилиш ҳаракати содир бўлган эди. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Жасадлар гиламларда чўзилиб ётар, эркакларнинг жасадлари қизил ва қора рангли маросим либосларида, аёлларнинг жасадлари, шу жумладан, 12 ёшли қизалоқ ҳам тилла ва оқ рангли либосларда эди. Бир вақтнинг ўзида 48 киши ҳалок бўлди. 25 киши Гранж-сюр-Салван шаҳридаги иккита уйда ўзини ёқиб юборди, яна 23 киши Шейридаги уйда ўзини ўзи ёқди, бу ерда олов керакли даражада алангаланмади. Шунинг учун бу ерда ҳатто астрология ҳақидаги хаотик маърузанинг лента ёзуви ҳам сақланиб қолди. Бу маъруза, эҳтимол, одамларни ўз ҳаётидаги сўнгги ҳаракатга ундаши керак эди.

    Бироз тарих

    1307 йилда Франция қироли Филипп IV тамплиерларга қарши тергов бошлашга қарор қилди. Бир пайтлар «Масиҳнинг камбағал рицарлари» бўлган тамплиерлар бу пайтга келиб ўзларининг ер ва олтинга тўла қасрларига эга бўлган қудратли ташкилотга айланиб улгурган эди. Миш-мишларга кўра, бу қасрлар нафақат бойликларни сақлаш учун қурилган, балки бу ерда уларга бойлик ва куч берган иблис ва қора кучлар шарафига ибодатлар уюштирилган эди.

    Бутун Европа бўйлаб тамплиерларни ҳибсга олиш бошланди, уларнинг мулклари тортиб олинди, ўзлари қамоққа ташланди ва баъзилари гулханда ёқилди. Инквизиторлар, айниқса, Францияда жуда қутуриб кетди. 1310 йил 12 апрель куни бу мамлакатда бидъатчиликда айбланган тамплиерлар орденининг 54 аъзоси гулханда ёқиб юборилди.

    «Қуёш ибодатхонаси ордени»

    ХХ асрга келиб, юқоридаги ушбу воқеа Люк Журе ва Жозеф Ди Мамброларни «Қуёш ибодатхонаси ордени» мазҳаби ҳақидаги таълимотни яратишга илҳомлантирган деб ҳисоблашади, унинг асосий ғояси ўзини ўзи ёқиш орқали нажот топиш эди. Қуёш таълимотининг назарий асосларини бастакор Мишел Табачник тақдим этди. Ушбу сектанинг моҳияти дунё охирининг яқинлашиб келишига «тўғри» тайёргарлик кўришда эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бунинг учун Ердан Сатурн сайёрасига ўтиш керак ва у ердаги танланганлар билан янги ҳаётга қайта туғилиш керак эди. Сатурнга кўчиш эса фақатгина ўз-ўзини ёқиш орқалигина амалга оширилади, деб қарашарди. Аммо швейсариялик терговчилар аниқлашича, бошқача бўлиши ҳам мумкин экан.

    Масалан, терговчилар сектадагилар ўзларини ўлдириш учун таблеткалардан, ўлимга олиб келадиган коктейллардан ҳам фойдаланганларини ва сўнгги дақиқада «Сатурнга кўчиш» фикридан қайтганлар эса отиб ёки бўғиб ўлдирилганини аниқлаган. Кўплаб жасадлар таналарида ўқ излари, кўкрак қафасида тешилган жойлар, қўллари боғланган ҳолда бошига ёпилган полиэтилен пакетлар билан топилган эди. Журе ва Ди Мамбролар охир замон учун ўзларининг неотамплиерлар ордени аъзоларини шундай тайёрларди.

    Чақалоқнинг ўлими

    «Қуёш ибодатхонаси ордени»нинг асосий магистри бельгиялик нео-нацист ва қора сеҳр-жодуни севувчи Люк Журе эди. У ўз таълимоти ғояларини кўплаб сирли ва диний ташкилотларнинг аъзоси бўлган Алеистер Кроули асарларидан олди. Натижада ушбу орден таълимоти христиан ўзига хослиги (насронийликнинг ирқчи ва антисемит талқини), NUJ дини (ердан бошқа ерлардаги ҳаётга ишониш) ва масонлик ғояларига йўғрилганди.

    Люк Журе ва Жозеф Ди Мамбронинг диний тадқиқотлари ўз натижасини 1994 йилда бера бошлади. Шу йилнинг октябрь ойида уларнинг муридларидан бири ўзининг уч ойлик ўғлини ёғоч қозиқ билан ўлдирди. Айтишларича, ушбу муридига бундай қотилликни Ди Мамбронинг ўзи буюрган эди. Гўёки у уч ойлик болада ўзининг маънавий мақсадига эришишига тўсқинлик қилиш учун ер юзида пайдо бўлган Дажжолни кўрган эмиш.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фирибгарлар ишга чуқур кириб кетганида...

    Мазҳабнинг асосчилари ҳам ўз жонига қасд қилди. Бироқ уларнинг алоҳида бошқа сабаблари бор эди. Тергов аниқлашича, Журе ва Мамбролар кун келиб ўз мулкларидан маҳрум этилган «орден» аъзолари томонидан таъқиб қилинишдан қўрқа бошлади. «Апокалипсис» ҳақидаги асл ҳақиқат шунда эдики, «Қуёш ибодатхонаси» ўз аъзоларидан хайр-эҳсон қилишни талаб қиларди, шунинг учун ҳам сектага жуда бой одамлар қабул қилинди. Журе ва Мамбролар эса бу мулкларни ўз номларига ўтказиб олди.

    Айтганча, уларнинг муридлари нафақат Швейцарияда, балки Франция ва Канадада ҳам мавжуд эди. Қуёш ордени ушбу давлатларда ҳам фаолият юритган ва гуруҳ бўлиб, ўз жонига қасд қилишлар бу мамлакатларда 1990 йилларнинг охирига қадар давом этган эди. Шу билан бирга, сектада ўз кўлами билан фантастик даражага етган сирли молиявий фирибгарликлар содир бўларди. Аъзоларнинг уйларидан тортиб қурол-яроғ савдосигача бўлган ушбу молиявий фирибгарликларнинг барчаси «орден» раҳбарларининг миллионлаб долларлик шахсий ишлари эди.

    Сириусга саёҳат

    1994 йилнинг 4 октябрига келиб, Қуёш ибодатхонаси ордени аъзоларининг оммавий ўзини ўзи ёқиб юборишлари бошланди, бунинг натижасида Ди Мамбро, унинг маслакдоши Люк Журе ва яна 46 та издоши вафот этди. Афтидан, уларнинг ҳаммаси ҳам Сириусга ўз хоҳиши билан кетмаганди – баъзи жасадларда зўравонлик натижасидаги ўлим излари топилди. Орденнинг сўнгги маросими қурбонлари нафақат катталар, балки болалар ҳам эди. Улардан бири Ди Мамбронинг ўн икки ёшли қизи бўлди.

    Издошлар

    Қуёш ибодатхонаси ордени ҳақидаги воқеа шу билан тугамади ва 1995 йил декабрда мазҳабнинг қолган аъзолари Сириусга кўчиб ўтиш учун яна бир марта ўз жонига қасд қилди – бунда яна 16 киши вафот этди. 1997 йил март ойида орденнинг бешта аъзосининг яна ўзини ўзи ёқиш маросими уюштирилди. Махсус хизматлар буни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 1998 йилда эса Қуёш орденининг яна 32 та издоши Тейде вулқони тепасида ўзларини ёқишни режалаштираётгани маълум бўлди. Бу одамлар уларни олиб кетишга учар ликопча учиб келади ва қутқарилганларнинг ҳаммасини Сириусга элтади, деб умид қилган, аммо охир-оқибат бу ерда Интерполнинг пайдо бўлиши «парвоз» нинг бекор қилинишига олиб келди.

    Албатта, бу инсонлар, аслида, шунчаки руҳий носоғлом одамлар бўлса керак. Турли хил диний секталар ёрдамида одамларни алдаб, фирибгарлик йўллари билан уларнинг мулкига эга чиқиш тарихда кўп учрайди. Масалан, 2000 йилнинг 17 март куни Угандадаги «Худонинг ўн илоҳий амрини қайта жонлантириш ҳаракати» деб номланган секта аъзолари бўлган 500 киши ҳам ўзларини ўлдирган эди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя... 

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    05.10.2020, 22:12   Изоҳ (0)   60140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик вирусолог коронавирус билан қайта касалланиш муддатини баҳолади

    05.10.2020, 21:36

    Исроилдаги клиника раҳбари Душанбе мэри Рустам Эмомали ушбу шифохонада даволанганини рад этди

    05.10.2020, 18:28

    Саудия Арабистонида маҳаллий аҳолига Умра зиёратига рухсат берилди

    05.10.2020, 17:57

    Мисрда 2500 йиллик 59 та саркофаг қазиб олинди (фото)

    05.10.2020, 17:42

    Париж ва унинг атрофи коронавирус бўйича максимал хавфли ҳудудлар деб эълон қилинади

    05.10.2020, 17:12

    Тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофоти гепатит C вирусини кашф қилган шахсларга берилди

    05.10.2020, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.