Ўзбекистонга 6 октябрь куни Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Республика бўйича айрим жойларда шамол тезлиги ошади. Тунда илиқ, 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 7-12 даражагача пасаяди. Қайд этилишича, бу кўрсаткич кун меъёридан 4-6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.
7—10 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3-8 даражагача, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.
Кундузги ҳарорат 7—8 октябрда 17-22 даражани, 9—10 октябрда 15-20 даражани ташкил қилади.
Изоҳ (0)