• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Пешонага нима учун ажин тушади ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?

    Ажинлар ички ҳиссиётларимизнинг юздаги ифодасидир. Маълумки, табассум, аччиқланиш, қовоқ уйиш каби мимик ҳаракатлар ажинларга йўл очади. Яққол кўзга ташланадигани эса пешонадаги катта – кичик «ариқча»лардир. Хўш, ундан табиий йўл билан халос бўлишнинг чораси борми?

    Фото: Pixabay

    Фото: Pixabay

    Асабийлик ажин туширади

    Ёш улғайгани сайин юз терисининг эластиклик хусусияти йўқолиб боради ва коллаген толаси ишлаб чиқарилиши камаяди. Шу боис терида турли нотекисликлар юзага келади. Бу ҳолатда вертикал ажинлардан кўра горизонтал чизиқлар кўпайиши нисбатан кўпроқ кузатилади. Қуйида ажинларнинг юзага келиши сабабларига тўхталамиз:

    • юз мимикаси ҳаддан ташқари кўп ва нотўғри ишга солиниши;
    • чекиш;
    • стресс, эмоционал беқарорлик, асабийлик;
    • жисмоний зўриқиш;
    • носоғлом турмуш тарзи, организмда витамин ва минерал моддалар етишмовчилиги, экология таъсири, мавсум ўзгаришлари – совуқ ва қуруқ об–ҳаво.
    Парваришлаймиз!

    Юздаги ажинлардан халос бўлиш чораси кўп. Хусусан, косметологияда инъекция, ботокс ва бир қатор жарроҳлик усуллари ёрдамида тери таранглиги тикланмоқда. Аммо пешонадаги чизиқларга қарши курашишда замонавий «мўъжиза»ларга кўп ҳам ишониб бўлмайди. Аввалига уй шароитида бажарилиши мумкин бўлган чораларни қўллаб кўриш керак.

    Кокос ёғи. Мазкур мой озиқлантирувчи хусусиятга эга. Унинг икки-уч томчиси кифоя. Кокос ёғи билан пешона соҳаси енгил уқаланса, ажинлар ёзилади. Шунингдек, Е витаминига бой юз кремлари ҳам мушкулингизни осон қилиши мумкин.

    Кислород алмашинуви. Ҳар тонг ва уйқуга ётишдан олдин деразани очинг-да, тўйиб нафас олинг.

    Сув. Организмдаги суюқлик миқдори меъёридан камаймаслиги учун суткасига 1,5-2 литр сув ичиш лозим.

    Овқатланиш. Аччиқ, шўр ва ёғли таомларни камроқ еган маъқул. Таомнома витамин ва минерал моддалар, антиоксидантларга бой маҳсулотлардан ташкил топсин. Мева-сабзавотлар, барра кўкатлар, ёғсиз гўшт овқатланиш рационининг асосини ташкил этиши лозим. Е витаминига тўйинган — ўсимлик ёғи, тухум, ёнғоқ, балиқ ва сут маҳсулотлари; К дармондорисига бой — карам, брокколи, мол гўшти, исмалоқ; С витамини захирасига мўл — наъматак, қорағат, апелсин, лимон ва бошқа цитрус мевалар ажинларни камайтириш баробарида янгилари пайдо бўлишининг олдини олади.

    Скраб. Ҳафтада икки марта юз терисини скраб ёрдамида тозалаб туринг. Айланма ҳаракатлар терида қон айланишини яхшилайди, шу билан бирга, ўлик ҳужайралар ажралиб чиқиши осонлашади. Бу ажинларнинг чуқурроқ жойлашувидан ҳимоя қилади.

    Крем. Узум данаги қўшилган, таркибида алфа-гидроксил моддаси бор, Е ва С витаминига тўйинтирилган юз кремлари тери парваришида жуда муҳим.

    Уйқу. 7-8 соат тўйиб ухланг! Чунки тунда юз териси коллаген моддасини фаол ишлаб чиқаради.

    Машқ қиламиз!

    Қошларни пастга туширинг-да, шу ҳолатда иккисини бир-бирига яқинлаштиринг. Сўнг қошлар кўтарилади ва бир - биридан узоқлаштирилади. Ушбу машқни ҳар куни, бир неча маротаба бажаринг. Натижаси: мимик ҳаракатлар ажин келиб чиқишининг олдини олади. Тери тонуси ортиб, таранглашади.

    Кўзни юминг-да, икки бармоғингиз билан қовоқларни беркитинг. Сўнг қошларни пастга туширинг. Қош-қовоқ мушаклари ёрдамида қовоқларни юқорига кўтаришга уриниб кўринг. Бу машқ бажарилган маҳал қовоқ ва қош ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Машқ уч сония давом этиши ва ўн маротаба қайтарилиши лозим.

    Ниқобларга нима дейсиз?

    Бир дона аталанган тухум оқини юзингизга суртиб, қуришини кутинг. Сўнг қоғоз салфеткани илиқ сувда ҳўллаб, ниқобни артиб оласиз. Мазкур усул икки ой давомида ҳафта икки марта бажарилса, пешонадаги ажинлар анча камаяди.

    Мана бу рецепт учун эса тўрт томчи лимон шарбати ва икки ош қошиқ сут керак бўлади. Масаллиқлар аралашмасини пешона, шунингдек, юздаги ажинларга суртиб, 20 дақиқа қолдирасиз. Шундан сўнг ниқоб илиқ сувда чайиб олинади.

    Мавзуга доир:

    • Юзда ажинлар пайдо бўлишини тезлаштирадиган кундалик одатлар
    • Осилган қовоқларни операциясиз қандай ўз ҳолига келтириш мумкин?
    • Юлдузларнинг ишлов берилмаган суратлари: 10 машҳур аёлнинг йирик планда кўриниши (фото)

    04.10.2020, 21:41   Изоҳ (0)   40560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шеллакни уй шароитида қандай қилиб ўчириш мумкин?

    04.10.2020, 13:41

    Аёллар учун зарурий қўлланма: Дунё бўйлаб энг кўп сотиладиган тушлар

    01.10.2020, 20:28

    Кузда соч тўкилишига қандай барҳам бериш мумкин? Мутахассис маслаҳати

    30.09.2020, 20:42

    Тожсиз қироличалар: Гўзаллик танловларининг ўз мақомини қўлдан бой берган ғолибалари (фото)

    29.09.2020, 21:25

    Юз териси учун қиммат кремлардан ҳам фойдалироқ 15 маҳсулот

    24.09.2020, 19:46

    Улама соч, тирноқ ва киприк. Модадан ортда қолганингиздан дарак берувчи 5 та белги

    24.09.2020, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.