• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Бовари хоним – бу мен». Жаҳон адабиёти дурдонаси – «Бовари хоним» романи ҳақида

    Француз ёзувчиси Гюстав Флобер асарлари жаҳон адабиёти реализм тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди. 1 октябрь куни унинг дунёга машҳур «Бовари хоним» романи нашр этилганига 164 йил тўлди. «Дарё» сана муносабати билан асар ҳақидаги қизиқарли фактлар ҳақида маълумот беради. 

    Фото: Google Photos

    «Бовари хоним» романининг яратилиш тарихи

    XIX аср француз реализми ривожланишининг иккинчи босқичи (1850–1870 йиллар) Флобер номи билан боғлиқ. Француз ёзувчиси Гюстав Флобер 1821 йилда Франциянинг Руан шаҳрида таваллуд топди. У дастлаб Париж университетининг ҳуқуқшунослик факультетини ўқиб тугаллади. Аммо ёшлигидан адабиётга бўлган қизиқиши туфайли ҳикоя, қисса ёза бошлади.

    Ёзувчи асосан 1857 йилда ёзилган «Бовари хоним» романи билан шуҳрат қозонди. Флобер рус ёзувчилари И. Тургенев, Л. Толстой билан яқин ижодий алоқада бўлган эди. Ижоди Россиядаги адабий жамоатчилик диққатини ҳам ўзига тортди. Ёзувчи ўзига хос асарлари билан жаҳон адабиётида реализм тараққиётига ўз ҳиссасини қўшди.

    Флобер бадииятининг француз ва жаҳон адабиётига таъсири катта. Кўпчилик адабиёцҳунослар уни О. Балзакнинг реалистик анъаналари давомчиси деб ҳисоблайди. «Бовари хоним» романи эса Флобернинг дунёқараши ва эстетик тамойилларини акс эттирувчи илк муваффақиятли асари сифатида жаҳон адабиётидан муносиб ўрин эгаллади. Ёзувчи ушбу асар устида беш йил ишлаган эди.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    1851 йилнинг кузида Флобер «Бовари хоним» романининг биринчи сюжетини яратди. Флобер у тасвирлаётган манзара – буржуа дунёсининг манзараси унинг умидсизлиги билан ифодаланашини айтиб ўтган эди. Роман устида ишлаётган Флобер «ўйлайманки, китобхонлар биринчи марта ўз қаҳрамонини масхара қиладиган китобни мутолаа қилади», деб ёзади.

    Бовари хоним ким эди?

    Романнинг бош қаҳрамони – шифокорнинг рафиқаси Эмма Бовари эди. У ахлоқсиз яшайди ва ҳашамат кетидан қувиб, қарзга ботади. Роман сюжети жуда содда ва ҳаттоки қўрқинчли бўлса ҳам, романнинг асл қиймати ҳар бир тафсилотлар орқали ошиб бораверади. Шуни айтиш керакки, Флобер ёзувчи сифатида ҳар бир асарни идеал даражасига етказиши билан танилган эди, ҳар бир сюжет, қўлланилган сўз доим адабиёцҳуносларни ҳайратга солади.

    Ёзувчи кичик буржуа муҳитининг ваҳшийлигини Эмманинг мистик умидлари ва юксак идеаллари орқали атроф-муҳитга қарши исён қилиши билан моҳирона ифодалайди. Эмма ёзувчининг ҳаётга бўлган даъвоси сифатида романнинг бошқа қаҳрамонларидан юқорига кўтарилиб боради.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Флобернинг «Бовари хоним – бу мен» сўзлари ҳаммага маълум. Эмма Бовари образида буржуа домига тушган романтик қаҳрамон фош этилади. Шу билан бирга, муаллифнинг қаҳрамонга яқинлиги, Флобернинг объективлигига қарамай, ундаги меҳр-шафқатни билдиради. Кейинчалик, француз адабий танқидида «боваризм» атамаси ишлатиб келинди. Бу одамнинг ўзи ва унинг дунёдаги ўрни ҳақидаги нотўғри, бузилган ғояси тасвирини англатди.

    Романнинг нашр этилиш тарихи

    Роман илк бора Париждаги Revue адабий журналида 1856 йил 1 октябрдан 15 декабргача нашр этилди. Роман нашр этилгандан сўнг ёзувчи ахлоқни бузиш ҳақида асар ёзганликда айбланди ва журнал муҳаррири билан биргаликда 1857 йил январь ойида судга тортилди. Аммо асарнинг катта шон-шуҳрати уни оммалаштирди ва 1857 йил 7 февралдаги оқлов романни ўша йили алоҳида китоб сифатида нашр этишга имкон берди.

    Романда адабий натурализмнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Флобернинг одамга нисбатан шубҳа билан қарашлари унинг асарларида ижобий қаҳрамонлар йўқлигида намоён бўлди. Бугунгача Флобер Франциянинг уч буюк реалистларидан бири сифатида баҳоланиб келинмоқда. Француз реализми тараққиётида Флобернинг фаолияти Балзак ва Стендалнинг асарлари сингари муҳим босқичдир.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.

    «Бовари хоним» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    2007 йилда таниқли муаллифлар орасидаги сўровномага кўра, «Бовари хоним» романи ўз даврининг энг катта икки романидан биридир.  Тургенев бир вақтлар  романни «бутун адабий дунёдаги энг яхши асар», деб айтиб ўтган эди.

    Роман асосида бугунги кунгача Жан Ренуар, Винсент Миннелли, Александр Сокуров, Клод Шаброль ва бошқалар томонидан фильмлар суратга олинган.

    Зулхумор Орифжонова тайёрлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    03.10.2020, 23:45   Изоҳ (0)   36909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда «Форрест Гамп» асари муаллифи Уинстон Грум вафот этди

    18.09.2020, 20:24

    Инглиз тилининг Merriam-Webster луғатида ирқчиликнинг таърифи ўзгартирилади

    11.06.2020, 22:57

    Англиядаги чиқиндихоналардан бирида топиб олинган «Гарри Поттер» китоби аукционда 40 минг долларга сотилди

    22.05.2020, 20:24

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик қасри сирлари ҳақида китоб ёзмоқда

    29.04.2020, 09:53

    «Болалигимизнинг яна бир бўлаги бизни тарк этди». Анвар Обиджон ҳақида

    11.04.2020, 20:28

    Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

    11.04.2020, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.