Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги поездларнинг тезлиги чекланганлиги тўғрисида расмий изоҳ берилди.
«Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» бекатлари оралиғидаги ерусти ҳудудида Tashkent City халқаро бизнес марказининг қурилиши олиб борилмоқда ва кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда.
Қайд этилишича, метрополитен иншоотларига қўшимча босим таъсири ортишининг олдини олиш мақсадида ушбу йўналиш бўйлаб метро поездларининг ҳаракатланиш тезлиги камайтирилган.
«Халқлар дўстлиги» бекатидан «Пахтакор» бекатигача асосий қурилиш ишлари бажарилган ва поездларнинг лойиҳада белгиланган тезлиги тикланган.
«Пахтакор» бекатидан «Халқлар дўстлиги» бекатигача қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва шу сабабли поездларнинг ҳаракат тезлиги камайтирилган.
Метрополитен поездларининг белгиланган ҳаракат тезлиги қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг тикланади.
«Тошкент метрополитени» УК келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.
Мавзуга доир:
- Тошкент ерусти ҳалқа метроси остида дўконлар ва умумий овқатланиш пунктлари пайдо бўлади
- «Ўзбекистон темир йўллари» Тошкент метросининг янги бекатлари ногиронлиги бор шахслар учун мослаштирилмагани ҳақидаги танқидларга жавоб берди
- Шавкат Мирзиёев ТТЗга қадар янги метро йўналиши қурилишини маълум қилди
Изоҳ (0)