• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 45 та боғча ўз фаолиятини қайта бошлади

    Қашқадарё вилоятида 45 та боғча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятини қайта бошлади. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганига уч йил тўлиши муносабати билан вилоятда 1250-боғча очилди. Бу ҳақда боғча очилишида иштирок этган вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, 2020 йил 30 сентябрь куни вилоятнинг Косон туманида фаолият бошлаган «Косон баҳор қалдирғочлари» давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти вилоятдаги шундай мактабгача таълим ташкилотларидан бола сиғими, инглиз тилини ўргатишга чуқурлаштирилганлиги, айниқса, ўқув ва методик қўлланмалар билан мукаммал даражада таъминланганлиги, шарт-шароитларнинг энг сўнгги, замонавий эканлиги билан ажралиб туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбирда сўз олган Асрор Алимардоновнинг маълумот беришича, вазирлик ташкил этилган 2017 йилда вилоятда 326 та мактабгача таълим ташкилоти 13,2 фоиз қамров билан фаолият юритган бўлса, айни кунда вилоятдаги боғчалар сони 1250 та, қамров эса 41 фоизга етган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «‘Косон баҳор қалдирғочлари’ давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 4 миллиард 800 миллион сўм эвазига барпо этилган бўлиб, шундан 3 миллиард 300 миллион сўми 1 фоизли кредит ҳисобланади. Тадбиркор эса ўз маблағидан 1 миллиард 500 миллион сўм сарфлаган. Боғча 200 ўринли бўлиб, таълим инглиз тилида олиб борилади», — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

    Маълум қилинишича, вилоятдаги 1250 та мактабгача таълим ташкилотининг 865 таси нодавлат МТТ, 385 таси давлат МТТлари ҳисобланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Алимардоновнинг қўшимча қилишича, ўз фаолиятини бошлаган таълим муассасаларидаги педагог ходимлар коронавирусга тест топширган ва соғломлиги аниқланган.

    «30 сентябрь санасига қадар вилоятдаги боғчаларда фаолият юритувчи мавжуд педагог ходимларнинг 35-37 фоизи коронавирусга тест топширди. Айни пайтда фаолият кўрсатаётган нодавлат ва давлат боғчалари ходимлари орасидан коронавирус аниқланмаган», — дейди Асрор Алимардонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Асрор Алимардоновнинг қўшимча қилишича, унинг ўзи ҳам коронавирусга чалиниб, 22 кун давомида даволаниб чиққан. Айни пайтда эса соғлиғи яхши. Фаолиятини давом эттирмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарёда боғчалар сони 1000 тага етди
    • Ўзбекистонда «Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилади

    01.10.2020, 11:16   Изоҳ (0)   21708
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилинади

    01.10.2020, 10:34

    Тошкентда бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайланишда ёрдам бериш учун 3000 доллар сўраган депутат қўлга олинди

    01.10.2020, 10:13

    Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамага қўйилмаса, автоматик рад этиладиган тартиб ўрнатилади

    01.10.2020, 08:30

    Тошкентда аҳолининг сувдан қарздорлиги 124 млрд сўмга етди. Қарздорлар орасида ўзига тўқ фуқаролар ҳам бор

    01.10.2020, 08:09

    Қирғизистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга қандай талаб қўйилиши маълум қилинди

    01.10.2020, 07:28

    Тошкентда 23 ёшли ҳайдовчи Nexia’да бир аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

    30.09.2020, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.