• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон бозорларида ёғ, тухум ва шакар нархи сезиларли ошди

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозордаги асосий турдаги истеъмол товарларининг чакана нархлари мониторинг қилиб борилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш натижаларига кўра сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида ички бозорлардаги айрим турдаги истеъмол товарлари нархларининг кескин ошиши кузатилди.

    Хусусан, кунгабоқар ёғининг чакана нархи сентябрь ойининг бошига нисбатан 11 500 сўмдан 15 000 сўмга (ўсиш 30 фоиз), шакар маҳсулотининг нархи 6 000 сўмдан 7 000 сўмга (ўсиш 15 фоиз), ҳамда парранда тухуми нархи 1000 сўмдан 1300 сўмга (ўсиш 30 фоиз) ошганлиги кузатилди.

    Ушбу истеъмол товарлари нархлари ошиши сабаблари қуйидагилар билан боғлиқ бўлган:

    а) кунгабоқар ёғи бўйича:

    Республикада бугунги кунда 40 дан ортиқ кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд.

    Шу билан бирга, 2020 йилнинг 9 ойи давомида 177 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга кўп.

    Кунгабоқар етиштирувчи асосий йирик давлатлардан бири ва республикага импорт қилинадиган маҳсулотнинг асосий қисми тўғри келган Россияда кунгабоқар ҳосили 2020 йилда ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кам бўлиши кутилмоқда.

    Россияда 2019 йилда 15,3 миллион тонна кунгабоқар етиштирилган бўлиб, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 13,5 миллион тонна атрофида прогноз қилинмоқда.

    Бу эса ўз навбатида маҳсулотнинг нархларига таъсир этди, хусусан Россия бозорида август ойида бир тонна кунгабоқар ёғи 750-800 долларни ташкил этган бўлса, ўтган ҳафтада нархлар 985-1050 долларни ташкил этиб, нархлар ўртача 30 фоиз ошган.

    Бундан ташқари, Россия ички бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун кунгабоқарнинг етишмаслиги сабабли маҳсулот экспортининг 4 йилга чекланиши масаласининг кўриб чиқилиши ҳам маҳсулот нархларининг шаклланишига таъсир қилган.

    б) тухум маҳсулоти бўйича:

    Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ–6011-сонли фармонига мувофиқ четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари учун 2020 йилнинг 1 октябридан қўшилган қиймат солиғи тўланиши кўзда тутилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу маҳсулотлар нархларининг 15 фоиз ошишига олиб келишини инобатга олиб, бозор иштирокчилари ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда нарх белгиламоқда.

    Парранда озуқа базасининг асосий қисмини буғдой, соя шроти ва маккажўхори хом ашёси ташкил этиб, ушбу маҳсулотларнинг нархлари йил бошидан ўртача 10 фоизга ошган.

    Масалан, юқоридаги маҳсулотлар ичида соя шроти асосан импорт маҳсулот ҳисобланиб, йил бошида 1 кг нархи 0,47 долларни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 0,51 долларни ташкил қилмоқда.

    2020 йил июнь июль ойлари мобайнида 14 дан ортиқ йирик паррандачилик корхоналарида боқилаётган 1,8 миллион бош қари товуқлар янги жўжаларга алмаштирилганлиги, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кескин камайишига олиб келган.

    Бундан ташқари, валюта курсининг йил бошидан 8,5 фоизга кўтарилиши ҳам импорт кунгабоқар ва соя шроти ҳамда бошқа озуқавий қўшимчалар нархининг ошишига таъсир қилган.

    Шунингдек, «Паррандасаноат» уюшмаси томонидан ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига кўра 2020 йилда аҳолининг истеъмол саватида тухумга бўлган талаб 12 фоизга ошганлиги маълум бўлганлиги ҳам маълум қилинган.

    в) шакар маҳсулоти бўйича:

    Бугунги кунда республикада 2 та корхона шакар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади, уларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 690 минг тоннани ташкил қилади, бунда ишлаб чиқаришда асосан импорт асосида олиб келинадиган шакар хом ашёсидан фойдаланилади.

    Бундан ташқари, 100 дан ортиқ юридик шахслар томонидан шакар маҳсулоти мунтазам импорт қилиниб келинмоқда. Хусусан, ўтган йилнинг 9 ойи давомида 82 минг тонна шакар импорт қилинган бўлса, 2020 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 288 минг тоннани ташкил этди.

    Шу билан бирга, қўшни давлатларда ноқулай об-ҳавонинг шакар етиштириш учун зарур бўлган қанд лавлаги хом-ашёси сифатига кескин таъсири туфайли бу йилги ҳосилнинг паст бўлиши кутилмоқда.

    Натижада, август ойининг бошида 1 килограмм шакарнинг нархи ўртача 29 рублни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 39 рублни ташкил этмоқда (ўсиш 34 фоиз). Яъни, шакар нархининг ошишига импортдан келтирилаётган шакарнинг нархи кўтарилиши сабаб бўлган.

    Бугунги кунда «Хоразм шакар» МЧЖ ва «Ангрен шакар» МЧЖларда 40 минг тонна тайёр шакар захиралари мавжуд бўлиб, мунтазам равишда биржа орқали сотилиб келинмоқда. 2020 йилнинг август ойида маҳаллий шакарнинг улгуржи нархи биржа савдоларида ўртача 5840 сўм бўлган ва ҳозирги кунда 6585 сўмни ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг 6 ойида 21,5 триллион сўмга етди
    • Ўзбекистонда гўшт 42 500 сўмдан 85 000 сўмгача. Давлат статистика қўмитаси қайси бозорда энг арзон нархда сотилаётганини маълум қилди
    • Ўзбекистонда август ойида истеъмол нархлари даражаси қанчага ўсгани маълум қилинди

    01.10.2020, 13:15   Изоҳ (0)   55566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда USAID ваколатхонаси очилди

    01.10.2020, 12:36

    Қашқадарёда 45 та боғча ўз фаолиятини қайта бошлади

    01.10.2020, 11:16

    Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилинади

    01.10.2020, 10:34

    Тошкентда бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайланишда ёрдам бериш учун 3000 доллар сўраган депутат қўлга олинди

    01.10.2020, 10:13

    Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамага қўйилмаса, автоматик рад этиладиган тартиб ўрнатилади

    01.10.2020, 08:30

    Тошкентда аҳолининг сувдан қарздорлиги 124 млрд сўмга етди. Қарздорлар орасида ўзига тўқ фуқаролар ҳам бор

    01.10.2020, 08:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореянинг биринчи хоними 17 ой деганда илк марта омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 30 июн, 16:10

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    “Реал” 19 ёшли нидерландиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 30 июн, 16:05

    Глобал давлат қарзи 102 трлн долларга етиб, рекорд ўрнатди

    Дунё | 30 июн, 16:00

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:56

    Энди қурувчи корхона уйларни мижознинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:42

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.