«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантарада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
29 ёшли футболчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берган. Тиаго изоляцияга юборилган.
«Клуб бундан кейин ҳам COVID-19 га оид барча тиббий кўрсатмаларга амал қилади. Тиаго қанча керак бўлса шунча изоляцияда бўлади», — дейилади «Ливерпуль» баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Тиаго 18 сентябрь куни 20 миллион фунт эвазига «Бавария»дан «қизиллар» сафига ўтганди. Футболчи Англия чемпионатининг 2-тури доирасида «Челси»га қарши кечган баҳсда (0:2) «Ливерпуль» сафида дебют қилганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)