Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяонинг ёрдамчиси Жейк Жонсон спортчининг собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлгани ҳақида гапирди.
Филиппиндаги барча коронавирус қурбонлари учун сенатор Мэнни Пакьяо келаси йилда UFC’нинг супер юлдузи Конор Макгрегор билан жанг қилади.Шунингдек, Пакьяо ва Макгрегорнинг менежери Оди Аттар ҳам улар ўртасидаги жанг ўтказилиши эҳтимоли анча юқори эканини айтганди.У оладиган маблағнинг катта қисми мамлакат бўйлаб пандемиядан азият чекканларга тақдим этилади.
Жейк Жонсон, Мэнни Пакьяонинг ёрдамчиси
Аввалроқ Конор Макгрегорнинг ўзи ҳам Пакьяо билан жанг ўтказмоқчи эканлиги ҳақида гапирганди.
Маълумот учун, Мэнни Пакьяо фаолияти давомида 62 та жангда ғалаба қозонган (39 тасида нокаут билан). 7 та жангда эса мағлубиятга учраган, унинг иштирокидаги яна 2 та жанг дуранг билан якунланган. Конор Макгрегор эса MMA’даги фаолияти давомида 22 та жангда ғалаба қозонган, 19 таси нокаут эвазига. 4 та жангда эса мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)