• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор» ёрдамчи мураббийи Питер Ҳюистра: «Персеполис» — жуда кучли рақиб, аммо уларни мағлуб эта оламиз

    Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финали доирасида кечадиган «Пахтакор» — «Персеполис» учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Унда тошкентликлар клуби ёрдамчи мураббийи Питер Ҳюистра ва ҳимоячи Егор Кримец ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

    Бизни жуда ҳам кескин ўйин кутмоқда дейиш мумкин. Биз энг яхши 4 клуб орасидамиз, «Персеполис» — жуда кучли рақиб. Шунга қарамасдан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз, мақсадимиз ҳам шу.

    Ёпиқ ўйин кутиш мумкинми? Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси ўйиннинг қандай бошланишидан келиб чиқади, учрашувнинг аҳамияти юқори. Стартда футболчилар ўзларини қандай тутишига кўп нарса боғлиқ. Қандай ҳимояланиш ёки вазиятларни кўра олиш каби кичик деталлар ҳам натижага таъсир қилиши мумкин. Ҳаммасини ўйинда кўрамиз. Унда сен барчасини тўғри қилишинг керак, тўпга тайёр бўлишинг ва ютишга уринишинг керак. Шу сабаб футболчиларнинг майдонда очиқ жойларни кўра олиши, қарорларни тўғри қабул қила олиши кўп нарсани ҳал қилади. Бу баҳсни ютишга уриниш керак, бошқа йўл ҳам йўқ. Бу чорак финал ва унда ҳар бир клуб йўлини давом эттиришни истайди.

    Рақибнинг икки йил аввал финалда ўйнагани уларга устунлик беради деб ўйламайман. Бу муҳим беллашув, бизнинг жамоа таркибида терма жамоада ўйнаган 11-12 нафар ўйинчи бор, улар Жаҳон Чемпионатлари саралашларида ва умуман катта босимдаги ўйинларда иштирок этган. Бу борада тажрибага эгалар. Футболчиларимиз улардан нима талаб қилаётганимизни яхши тушунади ва ўйин давомида вазиятни ўзгартириш учун қандай ҳаракатланишни билади. Шу сабаб «Персеполис»да устунлик бор деб ўйламайман. Ўйинда VAR тизимидан фойдаланилади, бу ҳам қизиқарли тажриба бўлади деб ўйлайман. Футболчилар учун ҳам, ҳакамлар учун ҳам бу эсда қоларли бўлади.

    Бу каби мусобақаларда ҳар 3 кунда ўйин ўтказганда футболчиларда чарчоқ бўлиши табиий. Кимдир қўшимча бўлимларда иштирок этади, кимдир қийин ўйинларни ўтказади. Бундай бўлиши табиий ҳол, футболчиларни организмида ҳам ўзгаришлар юзага келади чарчоқ сабаб. Муҳими эса бундан чиқиб кета олиш зарур. Бу ҳолатларда ўйинчилар қўшимча имкониятларини ҳам ишга солишлари керак бўлади. Биз ҳам жиддий муаммоларга дуч келдик. Пандемик вазият сабаб учта босқичдан иборат жисмоний тайёргарлик устида ишлашимизга тўғри келди. Уларни тетикроқ қилишга уриндик ва улар ҳозир яхши ҳолатда деб айтишим мумкин. Учрашувда бу борада янада яхшироқ бўлишга интиламиз.

    Питер Ҳюистра, «Пахтакор» ёрдамчи мураббийи

    Фото: «Пахтакор» ФК

    Фото: «Пахтакор» ФК
    Биз учун жуда муҳим учрашув бўлади. «Пахтакор» Чемпионлар Лигасида анчадан бери бу босқичга етиб келмаганди. Бизда яхши жамоа бор, ғалаба учун боримизни берамиз. Ҳозир финалгача етиб бориш ва мусобақада ғолиб бўлиш учун яхши имконият юзага келди ва биз ундан фойдаланмоқчимиз. Бу ишни кейинги мавсумга қолдириб, яна бир йил кутмоқчи эмасмиз.

    Жаримадан голларни ўтказиб юбориш ёқимсиз, албатта. Мураббийлар штаби бу борада маълум ишларни амалга оширди. Улар бизга шундай вазиятлардаги хатоларимизни кўрсатиб берди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳаммаси жойида бўлади.

    Биз Анзур билан анча йиллардан бери терма жамоада ҳам ўйнаганмиз. Дарҳақиқат, бир-биримизни яхши тушунамиз, ўзаро боғлиқлигимиз аъло даражада. Керак пайтда яримта гап билан ўрнимизни тўлдира оламиз.Бу олдиндаги катта ўйинларда муҳим. Тўртта энг яхши клуб қолганда нафақат ҳимоядагиларнинг, балки ҳужумдагиларнинг ҳам бир-бирини яхши тушуниши муҳим саналади.

    Егор Кримец, «Пахтакор» ҳимоячиси

    Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ва «Персеполис» жамоалари ўртасидаги учрашув 30 сентябрь куни Қатардаги «Жассим бин Ҳамад» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    29.09.2020, 18:04   Изоҳ (0)   19282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мэнни Пакьяо Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлди

    29.09.2020, 17:01

    АПЛда сўнгги 3 йилда энг кўп голда иштирок этган ҳимоячилар тандеми маълум бўлди

    29.09.2020, 16:04

    Усмон Дембеле «эски касали»ни бошлади. У яна «Барселона» машғулотларига кечикди

    29.09.2020, 15:28

    Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. У яна боксчи билан жанг қилади

    29.09.2020, 14:49

    Элдор Шомуродов Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин

    29.09.2020, 13:00

    «Барселона» Ансу Фати трансфери борасида «Манчестер Юнайтед»нинг 150 млн евролик таклифини рад этди

    29.09.2020, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.