• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ҳайдовчига таҳдид қилиб, унга тан жароҳати етказган ва автомобилини тортиб олган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

    Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ҳайдовчини арматура билан уриб, пичоқ билан қўрқитган ва унга тегишли автомобилни тортиб олган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди раиси Алишер Қаҳҳоров маълум қилди.

    Аниқланишича, 2019 йил март ойида 20 ёшли Асқар (барча исмлар ўзгартирилган) ота-онасининг хоҳишига қарши Миришкор туманининг Жейнов қишлоғида яшовчи 24 ёшли Адолатни олиб қочган ва унга уйланган. Дастлаб эр-хотин Адолатнинг уйида яшаб келган. Ишсизлик сабаб оилада муаммолар юзага келавергач 2019 йил 1 октябрь куни улар Муборак туманидаги озиқ-овқат деҳқон бозорига бориб, иш излашга тушган.

    Иш топилмагач мўмай даромад топиш мақсадида таксичиларни тунашни мақсад қилган эр-хотин бозор ҳудудидан арматура бўлаги, ошхона пичоғини олиб, кийимига яширган.

    Сўнгра бозорча ҳудудида кира қилиб юрган «ВАЗ-2105» русумли «Жигули» ҳайдовчиси Бобурга Муборак туманининг Ўтрор қишлоғига олиб бориб қўйишини, эвазига 90 минг сўм йўл ҳақи беришини айтиб, йўлга чиққан.

    Машина чўл ҳудудидан ўтаётганда олдиндан тузилган режага кўра, Адолат тоби қочаётганини баҳона қилиб, ҳайдовчига машинани тўхташини айтган. Адолат машинадан тушгач Асқар ҳам унинг ортидан тушган. Улар чўлдаги жинғил панасига ўтган. Шунда Адолат қорни оғриётганини айтиб, бақира бошлаган. Асқар эса ҳайдовчи Бобурни ёрдамга чақирган.

    Ҳайдовчи ва Асқар Адолатни кўтариб, машинага чиқармоқчи бўлишганида Асқар Адолатни кўтариб кетаётган ҳайдовчининг бошига арматура билан уради ва ерга йиқитади. Қочишга уринган Бобурга пичоқ ўқталиб, ёнидаги пули ва машинасини беришини талаб қилган. Айтганини бажармаса, пичоқ билан ўлдиришини айтган.

    Ҳайдовчи пичоқ ўқталган эр-хотинга ёнидаги пуллари ва машинаси калитини беришини, фақат уни ўлдирмасликларини сўрайди. Эр-хотин машина калити ва ҳайдовчининг пулларини олиб, ҳайдовчини чўлда қолдирган. Талончи эр-хотиндан қутилган Бобур бир неча соат йўл юриб, қишлоққа кирган ва акасига қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган.

    Машина ва ҳайдовчининг пулларини қўлга киритган эр-хотин эса Бухоро вилояти томон йўл олган. Бироқ, йўлда машина лойга ботиб қолгани боис эр-хотин ўша куни кечаси машинада қолишга мажбур бўлган. Эрталаб уйғонганда эса, ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

    20 ёшли эр ва 24 ёшли хотин қилмишини кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди эрнинг қилмиши учун унга 12 йил, хотинига эса 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

    Мавзуга доир: 

    • Одам ўлдиришда айбланиб, 13 йил қидирувда бўлган андижонлик эркак 19 йилга қамалди
    • Шишадошини пичоқлаган андижонлик аёл 5 йилга қамалди. Жабрланувчи омон қолган
    • Тошкентда ўз фарзандини ўлдириб, унинг мурдасини ёқиб юборган аёлнинг эри воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди

    29.09.2020, 20:12   Изоҳ (0)   33370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 16 ёшли қиз содир этган ЙТҲ оқибатида 14 ёшли бола вафот этди

    29.09.2020, 19:58

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди

    29.09.2020, 18:13

    Ўзбекистонда автомобилнинг суғуртаси йўқлиги учун жарима майдончасига жойлаштириш амалиёти бекор қилинди

    29.09.2020, 17:41

    «Ахборот пандемия пайтида ҳаёт ва мамот масаласига айланди» – Комил Алламжонов

    29.09.2020, 17:16

    Москвада COVID-19 беморлари сони ортгани туфайли мактаблардаги таътил вақти узайтирилди

    29.09.2020, 16:48

    Сурхондарёда меҳрибонлик уйи дарвозаси тагига чақалоқ ташлаб кетилди

    29.09.2020, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Kamingo оддий велосипедни электр велосипедга айлантирадиган моторни тақдим этди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:50

    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди

    Реклама | 24 июн, 13:30

    “Арсенал” катта суммага ҳужумчи сотиб олмоқчи

    Спорт | 24 июн, 13:35

    Смартфонда тасвирга олиниб, кинотеатрларда намойиш этилган муваффақиятли фильмлар

    Кино | 24 июн, 13:30

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    Дунё | 24 июн, 13:27

    Telegram дастурчилар учун йилига 1 млн доллар тўланадиган вакансияни эълон қилди

    Лайфстайл | 24 июн, 13:15

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 13:10

    НАТО бош котиби Украинага 35 млрд евролик ҳарбий ёрдам ваъда қилди

    Дунё | 24 июн, 13:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.