• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус бўйича ҳақиқий статистикани яширмасликка чақирди

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати коронавирус статистикаси ишончлилиги, тестлар, шунингдек, COVID-19’га қарши кураш бўйича махсус штабнинг «номаълум» таркибли мутахассислари ва қабул қилинаётган қарорларнинг самарадорлиги юзасидан масъулларга бир нечта саволлар билан юзланди. Умуммиллий ҳаракат ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалиши, фейклар кўпайишига олиб келади, бу эса фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Қуйида уларнинг баёноти тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биринчидан, COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ва ўлим ҳолати статистикаси қанчалик ишончли?

    Албатта, мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида кунлик маълумотлар эълон қилинмоқда. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра 29 сентябрь (соат 10:00) ҳолатига кўра, 56 068 нафар кишида касаллик қайд этилган. Уларнинг 52 466 (94 фоизи) нафари даволаниб чиққан, ҳозирда тиббиёт муассасаларида 3 139 нафар бемор даволанмоқда.

    Аммо уйда даволанаётган беморларнинг умумий сони-чи? Агар тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар бор-йўғи 3 139 нафар бўлса, нега ҳали ҳам шифохоналарда жой етишмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда ва зудлик билан янги жойлар ташкил этилмоқда? Масалан, биргина Тошкентда қўшимча равишда 10 000 та ётоқ ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир ҳафта давомида ўлим ҳолати тўғрисида умумий ахборот бермаяпти, кунлик статистик маълумот билан чекланмоқда холос. Бу маълумотларга фуқаролар шубҳа билан қараётгани кузатилмоқда.

    Пневмония ва унинг натижасида бўлаётган ўлим ҳолатлари бўйича статистика ҳам аниқ эмас. Ваҳоланки, ЖССТ мамлакатларни ушбу икки кўрсаткични бирлаштиришга даъват этди. Масалан, Қозоғистон ва Қирғизистонда коронавирус ва коронавирус пневмониясидан ўлим статистикаси алоҳида эълон қилинмоқда.

    Иккинчидан, аҳолининг коронавирусга тест топшириш қамрови таъминланмоқдами, таҳлил натижаларини қанчалик тез олиш имкони бор ва уларга ишониш мумкинми?

    Давлатимиз раҳбари 15 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида коронавирусга ўз вақтида тест топшириш ва унинг натижаларини эртаси куни олиш учун мавжуд имкониятларни сафарбар қилишга топшириқ берган эди. Бироқ COVID-19’га тест топшириш ва унинг жавобларини ўз вақтида олиш қийинлиги ҳақида шикоятлар ҳалигача жамиятнинг кун тартибида турибди.

    Бундан ташқари, тест таҳлили натижалари ҳам ишончсизликка сабаб бўлмоқда. Куни-кеча Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси Ўзбекистондан Кореяга учинчи мамлакат орқали учиб бораётган фуқароларимиз қўлида ПЗР-тест натижаси манфий бўлган маълумотнома бўлишига қарамай, COVID-19’га намуна олинганда, бошқа мамлакатларга нисбатан натижалар кўпроқ ижобий чиқаётгани ҳақида маълум қилди. Элчихона хабарида, шунингдек, баъзи фуқароларимиз ПЗР-тестининг салбий натижаси ҳақидаги маълумотномаларни сохталаштираётгани ёки салбий тест натижасини олиш учун шифохонада қасддан нотўғри тест ўтказилишига эришишаётгани ёхуд учинчи давлат транзит ҳудудида касалликни юқтириб олаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

    Учинчидан, коронавирусга қарши кураш бўйича махсус штаб таркибига қайси шахслар, шу жумладан, қайси мутахассислар киритилган?

    Президентимизнинг жорий йил 29 январдаги фармойишига биноан бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилди. Комиссия 25 кишидан иборат бўлиб, уларнинг рўйхати фармойишнинг иловасида келтирилган. Аммо коронавирусга қарши кураш бўйича тузилган махсус штаб такибида кимлар борлиги номаълумлигича қолмоқда.

    Тўртинчидан, мамлакатдаги эпидемиологик вазият, навбатдаги тўлқинга тайёрлик, вакциналар сотиб олиш чоралари тўғрисидаги ҳисоботларни нега Республика махсус комиссияси тақдим этмаяпти?

    Мисол учун, Ўзбекистоннинг иккинчи тўлқинга тайёрлиги тўғрисида соғлиқни сақлаш вазири ёки ушбу соҳага масъул бош вазир ўринбосари эмас, мутахассис даражасидаги шахслар маълум қилмоқда. Бундай муҳим баёнотни юқори компетенсияга эга шахслар томонидан эълон қилиниши хабарнинг ишончлилик даражасининг юқорилигини таъминлаши маълум.

    Умуман олганда, қарор қабул қилиш жараёни қанчалик шаффоф? Албатта, бундай фавқулодда вазиятда қарорлар зудлик билан қабул қилинади. Ҳеч бир давлатда тайёр рецепт мавжуд эмас. Бироқ кейинги «тажриба» ишламаса, масъулиятни ким ўз бўйнига олади? Дезинфекция туннеллари, даволаш протоколларига киритилган ва кейинчалик улардан чиқариб юборилган дори-дармонлар бунга яққол мисол бўла олади.

    Пандемия пайтида соғлиқни сақлаш тизимига ва бир қатор давлат идораларига мамлакат раҳбарияти ва фуқаролар томонидан карт-бланш (кенг ваколатлар) берилди, самарали фаолият юритишлари учун шароитлар яратилди, шу жумладан ўз вақтида молиялаштирилди ва чет эллик мутахассислар жалб қилинди. Бироқ ҳозирча муносиб самара ва натижа кузатилмаяпти.

    Шу муносабат билан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати масъул идоралар раҳбарларини қуйидагиларга чақиради:

    1. Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида фуқароларни тўлиқ ва холис ахборот билан таъминлаб бориш, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг аниқ кўрсаткичлари ва ўчоқлари, уйда даволанаётган одамлар, вафот этганлар сони кўрсатилган кунлик батафсил ҳисоботларни эълон қилиб бориш.
    2. COVID-19 юқиши натижасида келиб чиққан пневмония ҳолатларини ва коронавирус инфекциясини яхлит статистик маълумотлар кўринишида бирлаштириш, шу жумладан пневмонияни юқтирган ва унинг оқибатида вафот этганлар сонини тақдим этиш.
    3. Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоларининг тўлиқ рўйхатини жамоатчиликка тақдим этиш.
    4. Фуқароларни эпидемиологик вазият ҳақида хабардор қилишга қаратилган брифинг ва матбуот анжуманларида вазирлик ва идоралар раҳбарияти даражасидаги ваколатли шахслар, Республика махсус комиссияси аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

    Ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалишининг, ахборот маконида фейклар кўпайишининг омиллари бўлиб, пировардида фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз. Давлат раҳбари коронавирус инфекцияси билан зарарланишнинг ҳақиқий ҳолати бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча ҳоким ва раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Ишончли, холис, ўз вақтида берилган маълумотлар фуқароларга асосли қарорлар қабул қилишга, ўзлари ва бошқаларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъулият билан ёндашишга имкон беради.

    Пандемия бутун дунёда тўлиқ бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилиб бўлмайди. Барча юртдошларимизни хушёрликка, жуда эҳтиёткорлик билан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қоламиз.

    Эслатиб ўтамиз, «Дарё»да Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган юздан ортиқ беморлар касаллик қайд этилганидан бор-йўғи 2–3 кун ўтиб «соғайиб чиқа бошлагани»и ҳақида мақола эълон қилинганидан сўнг ССВ вилоятлар бўйича батафсил статистикани эълон қилмай қўйди.

    Ундан аввал фаол жамоатчилик томонидан юритилаётган ўлим статистикаси вазирлик статистикасидан тобора фарқ қила бошлаши фонида, вазирлик вафот этганларнинг исм-фамилияси бош ҳарфлари, жинси, ёши, қаерда яшагани ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ҳам тўхтатганди.

    29.09.2020, 18:13   Изоҳ (0)   26494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда автомобилнинг суғуртаси йўқлиги учун жарима майдончасига жойлаштириш амалиёти бекор қилинди

    29.09.2020, 17:41

    «Ахборот пандемия пайтида ҳаёт ва мамот масаласига айланди» – Комил Алламжонов

    29.09.2020, 17:16

    Москвада COVID-19 беморлари сони ортгани туфайли мактаблардаги таътил вақти узайтирилди

    29.09.2020, 16:48

    Сурхондарёда меҳрибонлик уйи дарвозаси тагига чақалоқ ташлаб кетилди

    29.09.2020, 16:19

    Самара ва Ростовдаги палата лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

    29.09.2020, 15:43

    Абдулла Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

    29.09.2020, 15:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.