Австралиядаги Lloyds аукционида 1970 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Chevelle SS модели 45 минг доллар эвазига сотувга қўйилди. Купе «Форсаж» фильмида суратга тушгани билан машҳур. Фильмда автомобилни бош қаҳрамон Доминик Торетто бошқарган, деб ёзади Motor.

Фото: Motor

50 ёшли Chevrolet Chevelle SS илк бор экранларда франшизанинг биринчи қисми титрларидан сўнг пайдо бўлган. Ўшанда икки эшикли купе қора чизиққа эга қизил рангда бўлган. «Форсаж»нинг навбатдаги қисмларини суратга олиш учун эса автомобиль тўқ кул рангга бўялган.

Фото: Motor

Францҳизанинг тўртинчи қисмида автомобиль тўлақонли ролга эга бўлган. Сюжет бўйича автомобиль йўқ қилиниши лозим бўлган, суратга олишда олтита бир хил Chevrolet Chevelle иштирок этган. Таъкидланишича, айнан ушбу моделда Вин Дизель қаҳрамони — Доминик Торетто ҳаракатланган. Мазкур нусханинг кино оламига тегишли эканлигини Universal студиясининг ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди.

Фото: Motor

Купега 350 от кучига эга 5,7 литрли V8 двигатели ўрнатилган. Агрегат механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Бундан ташқари, автомобиль қўшимча хавфсизлик каркаси билан жиҳозланган. Ушбу Chevrolet’нинг яна бир жиҳати капотида «Ride of Die» ёзуви бор. Сотувчининг сўзларига кўра, уни 2015 йилда марҳум актёр Пол Уокернинг акаси Коди Уокер ёзиб қолдирган.

Аввалроқ «Форсаж»нинг ҳали экран юзини кўрмаган қисмида суратга тушган Ford Mustang Маch 1 сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor