• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    ИИВ карантин даврида машиналар жарима майдончасида ноқонуний ушлаб турилганини яшириб, энди буни қонунийлаштирмоқчи. Депутатлар изоҳ талаб қилмоқда

    Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг сиёсий фракцияси 23 сентябрь кунги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар қилди Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг сўзларига кўра, мазкур қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилган. Бунда ушбу кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш борасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш мақсадида жарима майдонига жойлаштириш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

    «Бундан кўриниб турибдики, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига асосан фуқаро автомобилини ушбу кодекснинг 54-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш талабини бузганлик учун жарима майдончасида мажбурий ушлаб туриш мумкин эмас», — деб ёзади депутат.

    Депутат ИИВ вакили берган маълумотга асосланиб, мамлакатда карантин чекловлари жорий этилган муддат давомида 26 мингдан ортиқ ушбу турдаги қоидабузарликлар аниқлангани ва транспорт воситалари жарима майдонларига вақтинча ушлаб туриш учун олиб кирилганини маълум қилди. Бироқ ИИВ ЙҲХББ маълумотларига кўра, 15 сентябргача карантин қоидалари бузилгани учун 155,8 мингдан ортиқ автомобиль жарима майдонларига жойлаштирилган.

    «Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсадидан келиб чиқадиган бўлсак, бугунги кунга қадар ички ишлар ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида 26 мингдан ортиқ транспорт воситаси жарима майдонларига ноқонуний тарзда олиб кирилганлигини англатадими? Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилишини қонуний деб жар солган ИИВ ушбу қонун лойиҳаси билан энди бу ҳолатларни нотўғри эканлигини тан олмоқдами?» — дейди парламент аъзоси.

    «Агар бундай бўлмаса, хўш, унда нима сабабдан кодексга ўзгартириш киритиш таклифи илгари сурилмоқда? Бу шу кунга қадар амалга оширилган, лекин қонуний асосга эга бўлмаган хатоликларни тўғрилаш учунми? Нима учун бу таклиф автомобиллар ҳаракатига доир карантин чекловлари бекор қилинган вақтда илгари сурилмоқда?» — дея яна савол беришда давом этади депутат.

    Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, агар Ички ишлар вазирлиги қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгаришларни ўз вазифаларини бажариш ва қонунчилик даражасида тегишли қонунчилик базасини яратиш учун муҳим деб ҳисобласа, парламент буни қўллаб-қувватлашга тайёр. Шу билан бирга, у қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг бажарилиши ўзаро бир-бирига мос келиши керак, биринчи навбатда қонун устуворлигини таъминлаш керак, деб ҳисоблайди у.

    «Шу боис таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси маъқулланишидан олдин ИИВ ҳам ўз хатосини тан олиши ва бугунги кунга қадар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида транспорт воситаларини жарима майдонларида ушлаб туриш ортидан фуқаролар томонидан тўланган маблағларни қайтариши энг тўғри йўл бўлади!», — деди Дониёр Ғаниев.

    Мавзуга доир: Фарғонада стикери йўқлиги сабаб машинаси жарима майдонига қўйилган фуқаро ўзини осишга уринди

    Депутат Расул Кушербаев аввалроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига биноан автомобилни вақтинча жарима майдонига олиш қонунни бузиш эканлигини таъкидлаган эди.

    «Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобиль жарима майдонига қўйилмаслиги ҳақидаги қонун талабини айтганимда бир қатор идоралар бундан кўз юмиб, йўқ ҳаммаси қонуний тўғри, деб оғзимизни ёпишга уринишган эди. Аслида буни ўрта маълумотга эга фуқаро ҳам билиб турибди», — деди Кушербаев.

    Парламент аъзоси Ички ишлар вазирлиги хатони парламент орқали «жимгина» тузатишга уринаётганини тахмин қилмоқда.

    «Бу қовун туширишдан жабр кўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаро олдида эртага ким ‘крайний’ айбдор қилинади? Депутатларми? Унда ким жарима майдонида автомобиллар ғайриқонуний ушлаб турилгани учун пул тўлайди?» — деб сўради Расул Кушербаев.

    Июнь ойи ўрталарида Тошкент шаҳрининг Миробод туман маъмурий суди рухсатнома стикерисиз машина бошқарганлиги учун жаримага тортилган ҳайдовчига нисбатан маъмурий ишни бекор қилганди. Унинг автомобили жарима майдонида сақланиши ноқонуний деб топилганди.

    Мавзуга доир:  ЙҲХББ қоидани бузган Lacetti ўрнига Cobalt’га жарима белгилангани юзасидан изоҳ берди

    25.09.2020, 11:44   Изоҳ (0)   20797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Damas пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    25.09.2020, 01:47

    Наманганда ИЖ-2715 русумли автомобиль бетон тўсиққа урилиши оқибатида унинг йўловчиси ҳалок бўлди

    24.09.2020, 23:35

    Навоийда Isuzu юк машинаси ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas’га урилди ва зовурга тушиб кетди

    24.09.2020, 20:24

    Ноёб Bentley Blower модели Lego ёрдамида яратилди (фото)

    24.09.2020, 19:22

    Жон Кеннеди минган сўнгги Lincoln Continental лимузини сотувга қўйилди (фото)

    24.09.2020, 18:24

    Блогер Dodge’нинг 717 от кучига эга двигателида тухум пиширди (видео)

    24.09.2020, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.