Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль фаолиятини Италияда давом эттиради.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Интер» клуби ўз расмий сайтида 33 ёшли футболчи трансферини эълон қилди. Ҳозирча шартнома тафсилотлари ва трансфер нархи борасидаги маълумотлар ошкор қилинмаган.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ миланликлар Видаль учун «Барселона»га 1 миллион евро тўлаши ва футболчининг «Интер»да йилига 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Видаль «Барселона» шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Унга қадар эса футболчи «Бавария», «Ювентус» ва «Байер Леверкузен» жамоалари сафида ҳаракат қилган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди