Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль фаолиятини Италияда давом эттиради.
«Интер» клуби ўз расмий сайтида 33 ёшли футболчи трансферини эълон қилди. Ҳозирча шартнома тафсилотлари ва трансфер нархи борасидаги маълумотлар ошкор қилинмаган.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ миланликлар Видаль учун «Барселона»га 1 миллион евро тўлаши ва футболчининг «Интер»да йилига 6 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Видаль «Барселона» шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Унга қадар эса футболчи «Бавария», «Ювентус» ва «Байер Леверкузен» жамоалари сафида ҳаракат қилган.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)