«Манчестер Сити» футбол бўйича Англия чемпионатининг 2-турида «Вулверҳэмптон» билан баҳс юритди ва 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Бу Хосеп Гвардиола жамоаси учун мавсумдаги илк ўйин бўлди. 1-тур доирасидаги «Астон Вилла»га қарши баҳс кейинга қолдирилганди.
Шу тариқа «шаҳарликлар» кетма-кет ўнинчи йилда мавсумни ғалаба билан бошлади. Бу Англия Олий дивизиони рекордининг такрорланиши бўлди, дея хабар қилмоқда Gracenote Live.
«Астон Вилла» 1891/92 йилги мавсумдан 1900/01 йилги мавсумга қадар лиганинг илк ўйинларини ғалаба билан якунлаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)