2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Фото: Pvsm.ru

Қайд этилишича, бу йил Хитойдан – 50 та, Кореядан – 12 та ҳамда Германия, БАА, Россия ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Маълум қилинишича, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ Қўқонда 3 минг долларлик электромобилларни ишлаб чиқарувчи завод қурилаётгани маълум қилинганди.