Коронавирус пандемияси бошланганидан буён йўллардаги тирбандликлар ҳамда ҳайдовчилар машина ичида мақсадсиз ўтказадиган вақт ҳам сезиларли даражада камайди, деб ёзади Motor.
Ванарама Британия лизинг компанияси дунёнинг аҳолиси энг кўп шаҳарларда ҳайдовчилар пандемия туфайли қанча вақт тежаганини ҳисоблаб чиқди. Навигация тизимларидан олинган маълумотларга кўра, пандемия даврида Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳри ҳайдовчилари энг кўп вақт тежаган. Улар 2020 йилнинг март ойидан июль ойигача 79 соат ёки уч кундан кўпроқ вақт тежаган.
Париж ҳайдовчилари ушбу муддатда 69 соат, ундан сўнг Сан-Паулу шаҳри ҳайдовчилари 63 соат вақт тежаган.
Нью-Йорк аҳолиси пандемия даврида 58 соат бўш вақтга эга бўлди, Лос-Анжелесда эса ушбу кўрсаткич 43 соатни ташкил этди.
Одатий транспорт ҳаракатининг камлиги шаҳарлардаги ҳаво тозалигига ҳам таъсир кўрсатди.
Нью-Деҳли, Сан-Паулу ва Пекиндаги кўп қаватли уйлар кутилмаган равишда тоза ҳолида сақланди.
Бироқ карантин юмшатилган июль ойидан йўллардаги тирбандлик даражаси 17 фоизга ўсди.
Изоҳ (0)