«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг собиқ агенти Цезарь Кухарски футболчига тегишли RL Management компаниясини судга берган.
Кухарски собиқ мижозига жиддий айбловлар қўймоқда. Унга кўра, Левандовски ва унинг турмуш ўртоғи Анна RL Management орқали бир неча миллион еврони ноқонуний йўл билан қабул қилиб олган.
Кухарски футболчидан 9 миллион евро миқдорида компенсация талаб қилмоқда. Spiegel’нинг хабар қилишича, Левандовски айблов унга қадар етиб келмаганини айтган.
Бу иш Польша молия органларининг эътиборига тушиши эҳтимолдан холи эмас. Сабаби тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Левандовскининг Польшадаги ҳисоб рақамига бир неча миллион евро келиб тушган. Мазкур пуллар солиққа тортилганига кафолат йўқ.
Левандовски собиқ агентининг айбловларини инкор этмоқда. У даъво аризасини асоссиз дея ҳисобламоқда ва Кухарскини шантажда айблаяпти. Левандовски матбуот котибининг сўзларига кўра, собиқ агент шунчаки «ҳамкорликнинг тўхтатилганига чидай олмаяпти».
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)