Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Тони Фергюсон UFC 254 мусобақасида иштирок этмайди.
Бу ҳақида промоушен президенти Дэйна Уайт маълум қилди.
«Тонининг жамоаси бизнинг сўровларга жавоб бермади. Қўнғироқ қилган вақтим жангга тайёр эканлигингни айтсанг, ўшанда жангни ташкил қиламиз. Агар ундай бўлмаса, муаммо йўқ.
Мен ҳеч қачон жанг қилишга мажбурламайман. Муштлашишни истамайсанми? Биз давом этамиз ва бошқа жангларни ташкил қиламиз», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 254 мусобақасида Тони Фергюсон ва Дастин Порье ўртасида жанг ўтказилиши режалаштирилганди. Кейинроқ Порье гонорар борасида келиша олмай, жангдан бош тортди.
Тони Фергюсон ижросидаги энг сара нокаутларни томоша қилинг (видео)
Аввалроқ Уайт рақиб алмашгани билан Тони мазкур мусобақада иштирок этишини ва унга бошқа рақиб берилишини айтганди. Аммо Фергюсон ҳам жангдан бош тортган.
БААдаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтадиган UFC 254 кечасининг асосий жанги енгли вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.
Изоҳ (0)