Осиё Чемпионлар Лигасининг ғарб минтақасида 3-тури ўйинлари ортда қолди.
ОФК мусобақанинг учинчи тури рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ундан «Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олди.
Фото: ОФК
«Пахтакор» 3-турда мусобақанинг амалдаги чемпиони «Ал-Ҳилол»га қарши баҳс олиб борди ва сўнгги сониялардаги гол туфайли мағлубиятга учради (1:2).
ОЧЛ 3-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Бред Жонс («Ан-Насср»);
Ҳимоячилар: Шожа Халилзода («Сепахон»), Меҳди Бенатия («Ад-Дуҳайл»), Султон ал-Ғаннам («Ан-Насср»);
Ярим ҳимоячилар: Санти Касорла («Ас-Садд»), Нам Тай Ҳи («Ас-Садд»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Рамин Ризоян («Ад-Дуҳайл»);
Ҳужумчилар: Коджо Лаба («Ал-Айн»), Абдулраззоқ Ҳамбуллоҳ («Ан-Насср»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)