«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски мюнхенликлар мухлислари талқинига кўра 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Польшалик футболчи умумий овозларнинг 51 фоизини қўлга киритган. Иккинчи ўриндан қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис (16%) ўрин олган бўлса, Томас Мюллер (13%) кучли учликка якун ясаган.
Левандовски 2019/20 йилги мавсумда «Бавария» сафида 55 та гол уришга эришди. Роберт «Бавария» билан қатнашган барча мусобақа (Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигаси) тўпурарига айланди.
Аввалроқ Левандовски Германия спорт журналистлари ассоциацияси талқини кўра, Германияда 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)