«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоасининг Ла Лига 2020/21 йилги мавсуми стартидаги учта ўйинида иштирок эта олмаслиги мумкин, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.
33 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралаш босқичдан ўрин олган ўйинларига чақирув олган. Агар Месси терма жамоа йиғинига борадиган бўлса, у ҳолда икки ҳафталик карантиндан ўтишига тўғри келади.
Бунинг учун Месси терма жамоа ўйинлари олдидан камида икки ҳафта олдин Аргентинага учиб кетиши керак бўлади. Шу тариқа каталонлар сардори Ла Лига доирасидаги «Вильярреал», «Сельта» ва «Севилья»га қарши ўйинларда «Барселона»га ёрдам бера олмаслиги мумкин.
Аргентина терма жамоаси 8 октябрь куни Эквадорга қарши майдонга тушса, 13 октябрда Боливия билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КОНМЕБОЛ Мессига нисбатан қўллаган дисквалификацияни бекор қилганди. Дастлабки қарорга кўра, Месси мазкур иккита ўйинни ўтказиб юбориши керак эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)