• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ИИБ ходими шифокорни калтаклагани айтилмоқда. Бош прокуратура ва вилоят ИИБ вазиятга муносабат билдирди

    Андижон вилояти Андижон туманида шифокор ва фуқаро ўртасида муштлашув содир бўлди. «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастурида хабар берилишича, шифокорни Ички ишлар ходими калтаклаган. Лекин Бош прокуратура ва Андижон вилояти ИИБ эса шифокор билан муштлашган шахс ИИБ ходими эмас, балки туман ИИБ тезкор вакили вазифасида ишловчи шахснинг акаси экани маълум қилинган.

    Кадр: Telegram / «Замон»

    Кадр: Telegram / «Замон»

    «Севимли» каналининг ҳодиса бўйича ахбороти

    Телеканалнинг «Замон» ахборот дастурида маълум қилинишича, Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида шифокор Й.О. ва Ички ишлар ходими деб айтилаётган фуқаро Ғ.М. билан муштлашув содир бўлган. Дастур мухбиринг таъкидлашича, шифокорни калтаклаган шахс ўзини ИИБ ходим сифатида таништирган.

    Воқеага гувоҳ бўлган шифокор ҳолатни қуйидагича баён қилади.

    «Хонам очиқ эди. Бир пайт ‘Ким бу?’, деб бақириб қолди. Кейин чиқиб ‘Ўт қўйиб юбориш керак бу ерга, ходимлари билан ўт қўйиб юбориш керак. Мен Ички ишларда ишлайман, биласизларми мен ҳазилакам одам эмасман, куйдирвораман, ёндирвораман деб’, бақирди.

    Бир пайт ‘учаскавой’ келди. У ҳам келиши биланоқ шифокорга бақириб кетди. Ички ишларда ишлаган таниши эканми, билмадик.

    Биз ҳам иложи борича шу халқнинг хизматини қилишга ҳаракат қиляпмиз», дейди гувоҳ.

    Воқеа иштирокчиси, шифокор Й.О. ҳам воқеа ҳақида гапириб берди.

    «Кўригимга кирган аёл ‘Менга эшикни ёпиб қўй, деб бақирган бола шу бўлади’ деди. Кейин (ИИБ ходими) ‘Юр, сен билан гаплашамиз’, деб хонага олиб кирди. Ичкарида ўзаро келиша олмай қолдик. Бироз назоратдан чиқиб кетиб қолдик.

    Ҳозир менинг умумий аҳволим яхши, тан жароҳат олмаганман. Иккинчи томон билан ҳам ўзаро келишиб олганмиз. Шикоятларим йўқ», – дейди шифокор.

    Бош прокуратура муносабати

    Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2020 йил 29 август куни соат 17:30 ларда Андижон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида юз берган. Шу куни навбатчилик қилаётган умумий амалиёт шифокори Й.О. Андижон тумани «Кенгаш» МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Ғ.М.нинг уч яшар жиянини коронавирус пандемияси билан гумон қилинган шахсларни жойлаштирувчи изоляция хонасида қабул қилмоқчи бўлади. Бундан жаҳли чиққан Ғ.М. навбатчи шифокор Й.О. билан ўзаро жанжаллашиб кетади ва уни уриб, тан жароҳати етказади.

    Мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Ғ.М. ва шифокор Й.О. ўзаро ярашиб олишганлигини, бир-бирига нисбатан ҳеч қандай даъво ёки эътирози йўқлигини билдириб, суд-тиббий экспертизадан ўтишдан бош тортишади. Шундан келиб чиқиб, терговга қадар текширувни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

    Тўпланган ҳужжатлар назорат тартибида ўрганилганида профилактика инспектори суриштирув ҳаракатларини бир томонлама олиб борганлиги, ҳолатга гувоҳ бўлган қўшимча шахсларни аниқламаганлиги, ижтимой тармоқларда акс этган ҳолатларини иш ҳужжатларига қўшмаганлиги ва бошқа суриштирув ҳаракатларини олиб бормасдан шошма-шошарлик билан ҳеч қандай процессуал аҳамиятга эга бўлмаган қарор қабул қилганлигини аниқланган.

    Шунга кўра, мазкур қарор 13 сентябрь куни Андижон туман прокурори томонидан бекор қилиниб, туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори Ф.И.га нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

    Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz» мухбирининг «Зўравон ростан ҳам ИИБ ходимими?» деган саволига қуйидагича аниқлик киритди: Жанжаллашган фуқаро Ғ.М. унинг укаси Ш.М. туман ИИБ тезкор вакили вазифасида ишлайди. Ҳозирча у шифохонага акаси ва шифокор ўртасида жанжал бўлиб ўтганидан сўнг етиб боргани маълум.

    Ҳозирда туман прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Андижон вилояти ИИБнинг ҳолатга изоҳи

    Аниджон вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги воқеа юзасидан Андижон тумани ИИБга 2020 йил 29 август куни соат 13:30 ларда хабар келиб тушган.

    «Ҳолат ўрганилганда, аниқланишича, мазкур поликлиника умумий амалиёт шифокори фуқаро О.Й. шу куни иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, Андижон тумани «Кенгаш» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ғ. жияни М.А.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги учун уни тиббий кўрикка олиб келган, сўнгра ҳақиқатан навбат талашиб, фуқаро ва шифокор ўртасида ўзаро келишмовчилик ва жанжал келиб чиққан. Шифокорнинг тушунтиришига кўра мазкур ҳолат юзасидан унда ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқ, келишмовчилик оқибатида тан жароҳати олмаган.

    Ўз навбатида, иккинчи томон М.Ғ. ҳам икки томонлама жанжал ўзаро тушунмовчилик натижасида келиб чиққанлигини, шифокордан кечирим сўраб, тартибсизлик қилганидан пушаймон эканлигини, ҳозирда шифокорга нисбатан эътирози йўқлигини, тан жароҳати олмаганлигини баён қилган.

    Томонлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда иш бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқий баҳоланиб, ички ишлар органлари томонидан  жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Ички ишлар органлари ходимлари мазкур келишмовчиликда иштирок этишмаган», дейилади ИИБ хабарида.

    Шу билан бирга, вилоят ИИБ ахборот тарқатувчи телевизион каналлар ва айрим ижтимоий тармоқлардан, жамоатчиликка эълон қилинаётган маълумотларни текшириб, холислигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг аҳолига етказишларини сўраган.

    «Текширилмаган ва ёлғон ахборотни, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотларни тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаришини унутмасликларини сўраб қоламиз», – дея хабарни якунланган ИИБ.

    Бу ягона ҳолат эмас

    Сўнгги бир йил давомида 10 га яқин юқоридаги вазиятга ўхшаш шифокорларни калтакланиши ва уларга тажовуз ўтказилиши ҳолатлари кузатилди.

    Хусусан, бундай ҳолатлар Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган.

    Булар ичидан Сирдарёда юз берган воқеа юзасидан ССВ муносабат билдириб, Бош прокуратурадан шифокорни калтаклаган шахсларга қаттиқ жазо тайинланишини сўраган.  Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши очган.

    Шунингдек, ССВ Жиззахда содир бўлган воқеа юзасидан ҳам изоҳ билдирган. Унда калтакланган шифокор тиббий назоратда экани, вазирлик ҳолат юзасидан туман ИИБга хабар бергани ва жараён назоратда эканини маълум қилган.

    Шу билан бирга 2019 йил август ойида Қўшработда шифокорни беморнинг яқинлари калтакланган эди. Бу ҳолат юзасидан калтакланган шифокор қуйидагича фикр билдирган.

    «Худди шундай интернет сайтларда ички ишлар идораси ходимига бир тарсаки урган қонунбузарлар зудлик билан ушлаб келтирилиб, дарҳол қамоққа олинганлиги ва кейинчалик улар озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам тез-тез ўқиб турибмиз.

    Лекин ички ишлар ходимларининг биз врачларга нисбатан содир этилган тажовузларга бўлган бундай муносабати, суднинг эса врачларга муштумзўрлик қиладиганларга жудаям енгил жазо тайинлаб келиши тиббиёт ходимларида чуқур таажжуб уйғотмоқда.

    Ахир биз ҳам ички ишлар идораси ходимига ўхшаб халқнинг хизматини қилаяпмиз-ку. Бизнинг айбимиз нимада? Тиббиёт ходимлари билан боғлиқ вазиятларда нега бундай сусткашликка йўл қўйилиши керак?», –деганди жабрланувчи, тиббиёт ходими Отабек Сирлибоев.

    Қўшработдаги воқеа юзасидан берилган баёнотда ССВ шифокорларга тажовуз қилиниши ёки тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббусини мунтазам илгари суриб келаётганини таъкидлаган.

    Шундан сўнг, 2019 йилнинг октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Ёқубов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 198-4-модда киритиш таклиф этилганини, модданинг номи «Тиббиёт ходимининг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш ёки унинг ҳаёти ёхуд соғлиғига тажовуз қилиш» дея белгиланганини маълум қилганди.

    «Бу норманинг қонунга киритилишидан кўзланган асосий мақсад фуқароларни жавобгарликка тортиш эмас, балки шундай ноқонуний ҳаракатлар учун жазо чораси борлигини эслатишдир. Энг устувор мақсад эса салбий ҳолатларнинг профилактикасидир. Бундай чорани қонунга киритиш, уни кенг тарғиб этиш орқали қонуннинг тарбиявий аҳамияти ортади», – деган эди депутат.

    14.09.2020, 15:20   Изоҳ (0)   67884
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон ва Хоразмда ФВВнинг икки ходими коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

    14.09.2020, 14:47

    Ўзбекистонда ҳафта ўрталаридан ҳаво салқинлашишни бошлайди

    14.09.2020, 14:36

    Грузияда хакерлик қилиб, 3000 долларга яқин пулни ўзлаштирган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    14.09.2020, 13:59

    Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлигининг қарорлари барча учун бажарилиши мажбурий этиб белгиланди

    14.09.2020, 13:35

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    14.09.2020, 12:58

    Сурхондарёда 50 гектарга яқин жойда ёнғин содир бўлди (видео)

    14.09.2020, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу диққатни ўзига тортадиган ва илҳом бағишлайдиган маскан” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 17 май, 15:00

    Тўрт ёшли блогер қиз Forbes’нинг “30 дан 30 гача” рўйхатига кирди

    Лайфстайл | 17 май, 14:35

    Тошкентдаги мактабда болани урган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, яна ишга тикланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 14:13

    Олимлар мусиқа ёрдамида озишнинг янги усулини кашф этди

    Маслаҳатлар | 17 май, 13:40

    Яқин йилларда сунъий интеллект эгаллаши мумкин бўлган 10 та касб

    Лайфстайл | 17 май, 12:45

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 17 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.