Сурхондарё вилоятида ўрмон хўжаликларининг бирида йирик ёнғин содир бўлди. ФВВ матбуот хизмати мазкур ёнғин тасвирланган видеоролик билан бўлишди.
Ёнғин 12 сентябрь куни Шеробод туманидаги «Қизириқ» ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган «Гуримбулоқ» тоғ масканида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ёнғин қуруқ ўт-ўлан билан қопланган 50 гектарга яқин жойни эгаллаб олган.
«Офатга қарши курашга Сурхондарё вилоятининг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинди. Шунингдек, ёнғинни бартараф қилишда ФВДТга кирувчи бошқа хизматлар ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Шеробод туманининг шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган «Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган, кейинчалик Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ёнғинни ўчиришга 2 та вертолёт жалб этилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)