АҚШнинг ғарбий ҳудудларида учта — Калифорния, Орегон ва Вашингтон штатларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Минглаб одамларнинг уйлари ёниб кетди, энг камида етти киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида бир ёшли бола ҳам бор.
Орегон штати губернатори Кейт Брауннинг айтишича, ҳалок бўлганлар сони ҳамда етказилган зарар миқдори бўйича ушбу ёнғинлар штат тарихидаги энг йириги бўлиши мумкин. Калифорния шимолида осмон ёнғинлар туфайли оловранг тусга кирди. Сан-Францискода олинган суратларни Америка оммавий ахборот воситаларида қиёмат куни манзарасига қиёслашмоқда.
Изоҳ (0)