Электромобиллар яратиш билан шуғулланувчи Швециянинг Volta Trucks стартапи Volta Zero юк машинасини тақдим этди, деб хабар беради Electrek.

Фото: Volta Trucks

Электр токида ҳаракатланувчи автомобилга сиғими 160 дан 200 кВт тенг аккумулятор ўрнатилган бўлиб, у бир марта қувватланиш орқали 150-200 километр йўл боса олади. Шу билан бирга, Volta Zero 8,6 тонна юкни ташишга қодир.

Логистик компаниялар учун синов етказиб беришларини амалга ошириш 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигига режалаштирилган. 2022 йилдан эса компания Volta Zero’ни серияли ишлаб чиқаришни бошлайди.

Биринчи йили Volta Trucks ушбу юк машинасидан 500 нусха, 2025 йилга бориб эса йилига 5 минг дона сотиш ниятида.

Аввалроқ Tesla компанияси Семи ҳайдовчисиз электр юк машинасининг ишлаб чиқарилишини яна бироз муддатга кечиктирилишини маълум қилганди.