Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида 2020 йилнинг 24 август куни уч нафар овсин ўзаро тил бириктириб, икки нафар аёлнинг қулоғидаги зиракларини тортиб олган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 24 август куни соат 10:00 да Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида жойлашган автошоҳбекат олдида номаълум аёллар 38 ёшли Н.Т.нинг қулоғидаги бир дона нархи 1,5 миллион сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олган.
Бундан ташқари, шу куни соат 13:00 да мазкур аёллар «Чорсу» бозорининг ичида 27 ёшли О.С.нинг қулоғидаги бир дона нархи икки миллион сўмлик сариқ металлдан ясалган зиракни тортиб олиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи овсинлар — 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю. содир этилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкент вилоятида Spark автомобилини эгаси кўз ўнгида олиб қочган хавфли рецидивист қўлга олинди
- Андижонда уч йигит ўзганинг Samsung А-10 телефонини зўрлик билан тортиб олди. Улар 8 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин
- Андижонда Captiva’дагиларни калтаклаб, уларнинг 500 долларини олиб қочган тўрт нафар шахс ушланди
Изоҳ (0)