Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига 2020/2021-ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатномалар бериш бошланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, рухсатномани magistr.edu.uz ва ruxsatnoma.edu.uz манзилларидан юклаб олинади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда туғилган санаси киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига 2020/2021-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 8—20 сентябрь кунлари белгиланган ҳудудларда, онлайн тест синови тарзида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМлари магистратура босқичига 2020 йилда 10 425 нафар талаба қабул қилинади. Улардан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди. 2020/2021-ўқув йили магистрантлар учун ҳам масофавий шаклда бошланади.
Изоҳ (0)