Қийма ва пишлоқ уйғунлигида такрорланмас таъмга эга таом рецепти билан танишинг!
Керакли маҳсулотлар:
- Қийма − 500 гр;
- Тухум − 1 дона;
- Оқ нон − 2 бўлак;
- Пишлоқ − 200 гр;
- Ун − 2 ош қошиқ;
- Томат пастаси − 1 ош қошиқ;
- Пиёз − 1 бош;
- Кўкат ва зираворлар.
- Нон сувга ёки сутга ивитилади, сўнг сиқиб олинади. Қийма, нон, қирғичдан ўтказилган пиёз, тухум, туз ва зираворлар аралаштирилади;
- Пишлоқ 1х1 ўлчамда кубикча шаклида бўлакланади. Қиймали аралашмадан думалоқ шарчалар ҳосил қилинади, кафтга босиб ўртасига пишлоқ бўлаги жойлаштирилади ва яна думалоқ шарча шаклига келтирилади.
- Ҳосил бўлган тефтелларни 15-20 дақиқага 200 даражада печга қўйилади;
- Соус учун майдаланган пиёз қовурилади ва томат пастаси, ун, туз ва зираворлар солинади. 3 дақиқа давомида димланиб, сўнг кўкатлар қўшилади.
- Тефтеллар соус билан бирга дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)